Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 10.04.2014

ТУЙҒУ

БАҲОРИМ...

Юртга баҳор келди, келинчак баҳор. Еру кўкдан кўклам тафти келди. Қор қўйнида қолган кўнгиллар кўз очди. Мудроқ майсалар бош кўтарди. Момақаймоқлар, бойчечаклар, лолақизғалдоқлар уйғонди. Майин эсган шамол улар юзларини аста-охиста силаб ўтди.

Тонг бугун эртароқ уйғонди. Борлиққа ёруғлик таратди. Қуёшнинг илиқ нурларидан олам баҳра олди. Қушлар қанот қоқишди.

Одамлар баҳорни, кўкламни соғинишган. Нигоҳлари баҳорга интиқ. Осмон узра сузиб юрган оқ булутлар кўнгилни хушнуд этади. Ҳар кўнгилки баҳор ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олади. Баҳорга етганидан, етказганидан мамнун жилмаяди.

Ёш-яланглар юзида кулгу. Қизлар бошида дўпписи, юзлари олов. Сочлари узундан-узун - жамалак. Кўзлари жўшқин. Йигитчалар уларни боғларга, тоғларга сайилга чорлашади. Кўнгил-кўнгилни излайди.

Деҳқон елкасида кетмони далага шошади. Ариқ очади, уруғ қадайди. Боғбон боғидаги ҳар новдани бир силайди, кўчат экади. Токни сўкичакка илади.

Анҳор бўйларига ялпизлар ястанган. Зилол сувлар шалдириб оқади, шовуллаб оқади. Кўкка бўй чўзган узун-узун тераклар ширин хаёл суради. Шоҳларига гоҳ қўниб, гоҳ учган қушларни ҳамиша мумнун кутиб, мамнун кузатади.

Баҳорнинг тансиқ таоми сумалак дошқозонда биқирлаб қайнайди. Ёши улуғ момолар капгирни тинмай тебратишади. Эндигина тандирдан узилган иссиқ нонлар, кўк сомса, кўк чучваралар дастурхонни безайди.

Шоирнинг қалами қўлида, ёзувчи дафтари олдида, мусаввир чизмаси хаёлида... Ҳамма-ҳамма баҳорни таърифлашга ошиқади. Мен ҳам унга таъриф изладим: "Салом, соғиниб-соғиниб кутганим, суюб-суюниб етганим. Баҳорим".

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди