Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 10.04.2014

СИЗГА АЙТАРИМ

КЕЛИНЛИК ИЛМИ

Бошқа бир оилага бориб, ўз ўрнини топиш, ҳурмат-эътибор қозониш, барчанинг бирдек меҳрини эгаллаш ва меҳр беришнинг ўзи катта бир ҳаёт йўлининг сўқмоғидир. Ўша сўқмоқлардан тойимай, қоқилмай ўтиб олган ҳар бир аёл илоҳий ва олий бахтларга мушарраф бўлади. Бунинг учун келин бўлиш илмини мукаммал билиш лозим.

* Уйингизни тартибли, саранжом, озода сақланг, ҳар бир ишни ўз вақтида қилинг.

* Эрингизни у ёқтирадиган ном билан чақиринг.

* Оила аъзоларингиз ёқтирадиган таомларни ширин ва чиройли қилиб пиширинг.

* Умр йўлдошингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, ишдан қайтганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

* Оила аъзоларингиздан олдин ухлаб қолманг, эрталаб улардан олдинроқ туринг.

* Эрингиз ва фарзандларингиздан меҳрингизни аяманг. Уйнинг суянчиғи бўлинг.

* Эрингизнинг рухсатисиз изн бермаган жойларга борманг.

* Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг.

* Турмуш ўртоғингиздан ҳамиша миннатдор бўлинг, кучи етмайдиган ишга ундаманг, ундан бошқаларга шикоят килманг.

* Қайнонангизни она сифатида кўринг, билмаганингизни сўрашдан уялманг.

* Онангизнинг уйига сабабсиз ва кўп борманг. Гап ташиманг.

* Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

* Иффат ва ҳаёни сақланг.

* Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб тарбияланг, чунки уларнинг орқасидан сизларни яхши инсон сифатида тилга олурлар.

* Тилингизга эрк берманг. "Етти" эмас "етмиш" марта ўйлаб, кейин қарор қабул қилишни одат қилинг.

* Юзларидан нур ёғилиб турган офиятли, кекса муслима аёлдан: "Бундай кўриниш-қиёфага қандай мушарраф бўлдингиз?" деб сўрашганларида у: "Лабларимга ҳақни, овозимга зикрни, кўзларимга ҳалолни, қўлларимга эҳсонни, оёқларимга тўғриликни сурдим. Шунингдек, қалбимга диёнатни, ақлимга ҳикматни, нафсимга итоатни, ҳирсимга имонни раво кўрдим" дея жавоб берган экан.

Тайёрловчи:

Ҳомиятхон ҲОТАМОВА,

Избоскан тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди