Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 01.05.2014

"МУҲАММАД ЮСУФ ШЕЪРЛАРИ БИЛИМДОНИ"

Андижон давлат университетида "Муҳаммад Юсуф шеърлари билимдони" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Республика маънавият тарғибот маркази Андижон вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказиилган ушбу танлов шоир ижодини тарғиб этиш, шеърларининг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади.

Танловнинг вилоят босқичида иштирокчилар шоирнинг Ватан, табиат манзаралари мавзулари-даги ҳамда ўзбек аёллари ва қизларига атаб ёзган шеърларини ёддан ва ифодали ўқиш, ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларга жавоб бериш шартлари бўйича ўз билим ва маҳоратларини намо-йиш этдилар.

Шеърият байрамига айланган танловнинг якуний натижаларга кўра, Марҳамат тумани, Қорақўрғон қишлоғи "Зиёкор" маҳалласида яшовчи Нодирахон Жўраева мутлоқ ғолиб деб эътироф этилди.

Танловда шунингдек, "Энг ёш иштирокчи", "Энг ёши улуғ иштирокчи" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

З. АКБАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди