Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 01.05.2014

ЎЗБЕКИСТОН - УМУМИЙ УЙИМИЗ

ИБРАТЛИ ҲАЁТ СОҲИБЛАРИ

Ойим шаҳарчаси аҳли қадимдан ўзларининг меҳр-оқибати, саҳовати, ибратли ва эзгу ишлари билан барчага намуна бўлиб келади. Бунда асосан, кайвоний момоларнинг, маҳалла катталарию фидоий аёлларининг ўрни беқиёс.

"Иттифоқ" маҳалласида ўзбек, рус, тожик, татар каби турли миллат вакиллари аҳил яшаб, бирга меҳнат қилиб келадилар. Абдусаттор Асқаров ва Зинахон Убайдуллаева хонадони маҳалланинг энг файзли, маънавиятли, маданиятли оилаларидан. А. Асқаров ўз даврида касбининг фидоий ва етук мутахассиси сифатида элга танилган. Кардиолог - шифокор кўп йиллар жонкуярлик билан меҳнат қилган, шу боис ҳам ҳали ҳануз унинг маслаҳатини сўраб келгувчиларнинг оёғи узилмайди.

Тажрибали шифокор турмуш ўртоғи Зина опа билан ўғил - қизини олий маълумотли қилиб ўстиришди, ўзлари каби эл корига яровчи касб эгалари этиб тарбиялашди. Бугун улар ўз соҳасининг энг илғор мутахассислари, ота - она дуолари билан дилбандларини тарбиялашмоқда.

Шаҳарча аҳолиси, айниқса, Зина опанинг раҳматли онаси Наталья Беловани чексиз ҳурмат билан хотирлашади. Зина опа кўзда ёш билан онаси ҳақида сўзлайди.

- 1936 йилда бу ерга тақдир тақозоси билан келиб қолган онам отам билан тақдирини боғлайди. Борига шукр қилишиб, аҳил - иноқликда яшади. Кейинчалик уларнинг турмуши барчага намуна бўлди. 4 фарзандли бўлиб, уларни чиройли тарбиялашди. Барчамизни олий маълумотли қилиб ўқитишди. Биз улардан чексиз миннатдормиз. 1941 йили Иккинчи жаҳон урушига кетган отам жангда бир оёғидан айрилиб, ногирон бўлиб қайтди. Онамга қанча қийин бўлса-да сабр, матонат билан қийинчиликларни енгиб яшади. Отамни "пир" деб билган, доим унга меҳр бериб ўтган. Ёлғонни жуда ёмон кўрарди. Доим қўшниларга бирор насиба илиниб турарди. Ҳаётим давомида мен ҳам онамдек бўлишга интилиб яшайман.

Дарҳақиқат, ўзи рус аёли бўлса-да, ўзбекона яшаган, миллий урф-одатларни канда қилмаган. У кишининг ҳаёти нафақат менга, балки кўплаб ҳамқишлоқларимизга ибрат бўлган. Шу дамда оналик, аёллик номи қанчалик муқаддас эканлигига яна бир карра иқрор бўлдим. Дунё гўё яхшилар елкасида тургандек. Ёшариб, яшнаб бораётгандек туюлади. Ҳаётда камтарона яшаб, ҳалол касбидан ризқ топиб умр кечираётган меҳрибон оталар, мушфиқ оналарни бағримга босиб, сиз бизларнинг суянчларимиссиз, дегим келади.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди