Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 01.05.2014

ЁДНОМА

ИНСОНДАН ЯХШИ НОМ ҚОЛАДИ

Хотира уйғоқлиги билан гўзалдир. Эзгулик ва гўзаллик замирида эса инсон қадр-қиммати мужассам. Ўғилой Тошевани вилоятимизда кўпчилик билар, ҳурмат қиларди. У ўзининг меҳнатсевар, ташкилотчилик ҳамда раҳбарлик салоҳияти билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган, элига фидойи инсон эди.

Инсон умри унинг ёши билан эмас, балки у қилган эзгу амаллари билан ўлчанади. Ўғилхон опа ҳам қисқа умри давомида барчамизга ибрат бўладиган жуда кўп эзгу ва хайрли ишларни амалга оширди. Уларнинг руҳлари олдида қарздорлик ҳисси бизни улар ҳақида ёзишга ундайди.

"Ёрқишлоқ" қишлоғининг биринчи зиёли аёлларидан бўлган Ўғилхон опа 1954 йилда Андижон давлат педагогика инсититутининг физика-математика факультетини тугатиб, ўзи туғилиб ўсган қишлоқдаги мактабда аввал ўқитувчи, сўнгра директор вазифаларида меҳнат қилди. Сўнг жамоа хўжалигида раис вазифасида ишлади. Узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун қатор давлат мукофотлари билан тақдирланди.

У бутун фаолияти давомида туманни юксалтириш, одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг оғирини енгил қилиш учун меҳрибон онадек тинимсиз меҳнат қилди. Йигирма бир йил тарозининг бир томонига халқини, бир томонига оиласини қўйиб, ёниб яшади. Айни меҳнатининг роҳатини кўрар вақтида ёнимизда йўқлиги армон.

Ўғилой опа турли раҳбарлик вазифаларида ишлаган кезларида бошқаларга ўхшаб ўзини соя-салқинга урмади, ҳузур ҳаловатни кўзламади. Қишлоқни ободонлаштириш, одамлар ташвиши билан яшаб, виждонан, ҳалол меҳнат қилди. Ўғилхон опа табиатан содда эди. Унга ўзини катта тутиш, мансабидан қувониш сингари хислатлар ёт эди. Шунинг учун бирор юмуш билан келганлар тортинмасдан уйига, кабинетига тўппа-тўғри кириб келишаверарди. Ўғилхон опа ширинсўз, мард, танти аёл бўлганидан каттаю-кичик бирдай у кишини "Опа" деб чақирарди.

Ҳа, Ўғилхон опа Тешаева оилани ҳам муқаддас билган аёл эди. У турмуш ўртоғи билан қирқ йилдан ортиқ умргузаронлик қилиб, икки қизни тарбиялаб, вояга етказишди. Катта қизи Гулузрохон она касбини танлаб математика ўқитувчиси бўлди, кичиги Гулчеҳрахон эса шифокор. Бу оила нафақат Ёрқишлоқда, балки, туманда ҳам обрўли ва пиру-бадавлат хонадонлардан бири ҳисобланади.

Давраларда опанинг издошлари, шогирдлари йиғилиб колгудек бўлсак, уларнинг содда ва самимий сўзлари, қилган ишларини ҳурмат билан тилга оламиз. Опа ишни иш деб, эмас, бурч деб билган ва уни бажонидил, бекаму-кўст, бажарганлиги билан ҳам эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган.

Андижон халқи Ўғилой опани ҳеч қачон унутмайди, у инсоннинг серқирра фаолияти, инсоний фазилатлари ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб қолади.

Биз юрт ҳурмати ва эъзозини топган Ўғилхон опа сингари инсонлар борлигидан улар билан сафдош бўлганимиздан фахрланамиз ва уларни ҳеч қачон унутмаслик бизнинг инсонийлик бурчимиз эканлигини ҳис этамиз.

Маҳбубахон МУЗАФФАРОВА,

Ўзбекистон"Нуроний"жамғармаси Андижон вилоят бўлими "Фаол фахрий аёллар" гуруҳи раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди