Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 01.05.2014

КЕЧИНМА

ЙЎҚОТИШ

Тонгда деразамни очаман. Ташқаридан эшитилаётган шовқин ва сокинлик мени ўз қаърига тортади. Дарахтларнинг барглари маюс бош эгиб, ўйга толган. Уларни ёмғир томчилари сийлаб, юзларини ювиб, орасталамоқда. Сокинлик эса - кўчада ёмғирдан қочиб, шошиб, югуриб кетаётган соябон остидаги одамларнинг сўзсиз нигоҳлари.

Ҳамманинг ўз ҳаёти, ўз хаёли ва ўз ғамлари бор. Менинг эса ҳаётим ҳам, хаёлим ҳам, ғамим ҳам СИЗ! Бу азобли бахтдан ҳеч нолимайман. Айрилиқнинг заҳарли қўллари остида эзилаётган юрагимга ачинаман холос.

Уйнинг иссиқ ҳавоси ташқаридан кирган енгил шабода билан бирлашиб, дераза ойналарини буғлади. Кўз олдимда содир бўлаётган бу мўъжиза фаромуш хаёлларимни ўзига тортди. Ва дераза ойнасига шоирнинг ушбу мисраларини битгим келди:

Энди бизга ишқ йўллари

хатарлидир,

Маъюслидир, оғриқлидир,

қадрлидир.

Ибтидомиз интиходан

хабарлидир,

Қувончи оз, ғами ўлим

қадарлидир.

Қарашингда умид бордир,

видо бордир,

Бахтсизлик ва бахт жо

бўлган дунё бордир.

Қўрқма, сенга менингдек бир

фидо бордир,

Гарчи севги иккимизга

заҳарлидир.

Қўлларимга титроқ турди. Сўнгги сўзни кўзда ёш билан битдим. Аммо... ёзганларимнинг барчаси сувга айланиб, дераза токчасига оқиб туша бошлади. Бу йўқотиш иккимизнинг орзуларимизни ёдга солди. Ҳудди, мана шундай саробга айланган умидларимизни ҳам.

СОЖИДА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди