Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 15.05.2014

ЁДНОМА

СОҒИНЧ

Дадажон, бугун тушимга кирибсиз. Яна ўша бир хил ҳолат кўз ўнгимда гавдаланади... гўёки соғинганимни сезгандай уйимизда эмишсиз. Ёнингизга югуриб бордим-да, сизни маҳкам қучиб олдим. Кетманг, дея қўлларингизга осилиб олдим...

Тонгда кўзимни очсам, ёстиғим нам, сиз эса йўқсиз.

Олдинлари ўзимнинг юмушларим билан банд бўлиб, сиз билан кам суҳбатлашардим. Энди эса бундан афсусланаман. Сиз билан такрор-такрор суҳбатлашгим ва бу узоқ давом этишини истайман. Чунки сизни жудаям соғиндим.

Дугоналарим оталари ҳақида кўзда қувонч билан гапириб берадилар. Бири дадаси олиб берган бежирим либос, яна бири бирга истироҳат боғига дам олгани борганларини айтиб мақтанишади. Майли, менга чиройли кўйлак ҳам олиб берманг, боғларга бориб сайр қилиш ҳам керакмас, бироқ ёнимда бўлсангиз эди, дадажон.

Кўча-кўйда жажжи болаларнинг дадасининг қўлидан маҳкам ушлаб, қувонганидан сакраб-сакраб кетаётганларини кўриб, уларга жуда ҳавасим келади. Улар дунёдаги энг бахтли болалар.

Коллежда аъло баҳоларга ўқиётганимни, кўрик-танлов ва тадбирларда фаол бўлиб, биринчи ўринларни эгаллаганимда, сизга бу ҳақида сўзлаб бергим келади. Шунда пешонамдан ўпиб, мени дуо қилишингизни истардим.

Дадажон, ҳаётлигингизда умрингиз узоқ бўлишини Аллоҳдан сўрардим. Бугун эса қабрингиз нурга тўлишини тилаб, дуога қўл очаман.

Отажон, энди кўз ёши қилмайман. Фақат сиз истагандек яхши инсон бўлишга ҳаракат қиламан. Фақат тушларимга тез-тез кириб туринг, қизингизни йўқлаб туринг. Шунда қалбим таскин топади...

Сайёра САРВАРБЕК қизи,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди