Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 15.05.2014

ДИЛ ТУҒЁНИ

СЕНИНГ БОРЛИГИНГ БАХТ

Қалбимга хотиржамлик, дилимга таскин, руҳимга куч бўлиб кириб келган эдинг. Борлиқ кўзимга камалак мисол жилоланарди. Кунларим сен билан шу қадар тез ўтардики, ҳатто вақт ўтганини сезмай қолардим. Сен билан кўпроқ гаплашгим келарди. Кунларим сен сабаб мазмунли эди. Сен менга муҳаббатдан завқланиш бахтини насиб этгандинг.

Ана шундай сурурли кунларимнинг бирида сен негадир ўзгариб қолдинг. Сабабини сўраганимда эса турли баҳоналар қила бошладинг. Бу эса мени янада азобга соларди. Қалбим эса худди боғбонсиз қолган боғдек ҳувиллаб қолганди. Бундай синовга юрагим бардош бериши жуда қийин эди.

Зеро, сен қоронғу тунимни ёритган бир зиё эдинг. Сени йўқотсам, кейинги кунларимни тасаввур қилишим қийин эди. Сен эса кундан-кунга мендан узоқлашиб борардинг. Қанчалик қийин бўлмасин, мен ҳам бунга кўникиб борардим.

Нима бўлганда ҳам сен менга энг бахтли онларни тақдим этгандинг. Қалбим ҳамиша ўша онлар соғинчи билан яшайди. Сени бу дунёда борлигингнинг ўзи бир бахт. Менга севиш, севилиш бахтини насиб этганинг учун раҳмат!

Муножот КАМОЛОВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди