Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

МАСЛАҲАТЧИ - МАҲАЛЛА ТАЯНЧИ

Андижон шаҳридаги Чўлпон кинотеатрида "Маслаҳатчи - маҳалла таянчи ва ифтихори" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинганлигига ўн йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган анжуманда мазкур фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ўрни, маҳалла бошқарувининг ўзига хос жиҳатлари, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, тиббиёт ходимларининг маҳалла билан ҳамкорлиги, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб бораётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда бугунги кунда "Маслаҳатчи мактаби" тузилмаси фаолияти маҳалла ҳаётида муҳим роль ўйнаётганлиги, етарли билим ва тажрибага эга, халқ ҳурматини қозонган, ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган маслаҳатчилар томонидан маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Иштирокчилар томонидан ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажриба ва иш услубларини оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ маслаҳатчиларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари топширилди. Фахрий ёрлиғ ва совғаларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова топширди.

Тадбир сўнггида намойиш этилган бадиий дастур барча иштирокчиларга хушнудлик бағишлади.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди