Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш асосий мақсад қилиб қўйилди.

Ана шу мақсадни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муҳим роль ўйнамоқда. Хусусан, Конституциямизнинг 11-моддасида давлат ҳокимияти "қонун чиқарувчи - ижро этувчи - суд ҳокимияти"га бўлиниш принципига асосланиши мустаҳкамланди. Унга кўра, мамлакатимиз парламенти, ҳукумат ва суд органлари шакллантирилди. Давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи республиканинг марказий органлари билан бирга жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига ҳам кенг жорий этилмоқда. Бу ўз навбатида демократик тамойилларни шаклланишига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда икки палатали парламент тизимига ўтилиши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколатларининг белгиланиши, парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар мувозанатини таъминлаш тизимининг кенга-йиши, ҳукуматнинг парламент олдида ҳисоб бериш тартиби йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Амалдаги қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, демократлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (32-, 78-, 93-, 98-, 103- ва 117-моддаларига)" Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари, депутатлик гуруҳлари ва қўмиталарда етакчи экспертлар, мутахассислар, олимлар ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама бўлиб, қабул қилинди. Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида мазкур Қонун маъқулланди.

Қонун давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида баён этилган муҳим ғояларни ўзида мужассам этган.

Ушбу Қонуннинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўлиб, унда "Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади", деб кўрсатилган. Ушбу банд давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг яхлит тизимини шакллантириш, унинг норматив-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу жамоатчилик назорати институтини янада мустаҳкамлашга имконият яратади.

Шунингдек, Конституция 78-моддасининг 21-бандига киритилган ўзгартиш юқорида кўрсатилган норманинг мантиқий давоми бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини конституциявий мустаҳкамлашга қаратилган.

Бу парламент назоратини кучайтириш билан бирга ҳукуматнинг Олий Мажлис олдидаги масъулиятини, ҳисобдорлигини белгилаб бериб, юқори ҳокимият органларининг ўзаро манфаатлар мувозанати механизмининг самарали ишлашини таъминлайди.

Ушбу қоидалар Конституция 98-моддаси иккинчи қисмининг 5-банд билан тўлдирилишига сабаб бўлди. Унга асосан, Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади".

Киритилган ушбу ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдидаги жавобгарлигини ошириш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти устидан парламент назоратини кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, ушбу қонун вакиллик органларининг роли ва аҳамияти, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги имкониятларини янада кучайтиради ҳамда минтақаларни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ устувор йўналишларини белгилашда сиёсий партиялар, уларнинг маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳларининг ролини ошириш билан бирга, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг, яъни ҳокимнинг маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги ҳисобдорлигини, масъулиятини оширади. Шу билан бирга, бу норманинг Конституция даражасида белгиланиши катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия гуруҳларига тегишли ваколат бериш билан бирга, уларга муайян масъулият ҳам юклайди.

Шу ўринда жойлардаги ҳокимликларнинг самарали ишлашини таъминлашга таъсир этишнинг қонуний механизмлари юзага келганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Қонун нормасидан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиб, маҳаллий Кенгашлар сессияларига олиб чиқишлари, ижросини назорат қилишлари, бу борада маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориши лозим.

Қонун билан Конституциянинг 117-моддасига киритилган тўлдиришлар демократиянинг ёрқин кўриниши ҳисобланган давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига ўтказиладиган сайловлар тизимига бағишланган бўлиб, унда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади" деб кўрсатилди. Бу норма Марказий сайлов комиссиясининг конституциявий мақомини, ваколатларини белгилаш билан бирга, унинг масъулиятини ҳам оширади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" принципини амалга оширишни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда демократиянинг бошқа умумэътироф этилган қадрият ва нормаларининг ишончли ҳимоя-сини таъминлайдиган сиёсий тизимни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳафизахон КАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди