Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

МУЛОҲАЗА

СЎЗ - БУЮК ҚУДРАТ

Сўз - бойлик, сўз - қудрат. Яратган томонидан одамзотга инъом этилган ана шу улуғ неъматдан ўз ўрнида, ўринли фойдалана оляпмизми? Сўзлашиш одобларига қай даражада амал қиляпмиз? Ушбу саволлар айни кунда кўпчиликни ташвишга солаётгани бор гап.

Айниқса, ёшларнинг мулоқотида айрим беўхшов сўзлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланиб қолаётганлиги дилимизни ранжитади. Аслида сўзнинг улуғ хизмати-ю қудрати хусусида ҳар биримизда ички бир эътиқод, беқиёс эҳтиёж бор эканлигини барчамиз яхши англаймиз.

Дастурхон устида дуога қўл очамиз, ниятларимизнинг ижобат бўлишлигини сўраб, сўз айтамиз. Орзу ва истакларимизни дилдан ўтказамиз. Ана шу сўзлар ҳамиша қалбимизга, руҳиятимизга таскин ва сокинлик беради.

Муқаддас Қуръони Каримдаги ояту суралар ҳам сўзда баён этилган. Дунё илми ҳақидаги маълумотларни сўз орқали билиб оламиз. Қисқаси, сўздан фойдаланмай, инсоният равнақи, жамият тараққиёти ҳақида гапириш мантиққа тўғри келмайди.

Сўзнинг буюк қудрати ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Оғир аҳволга тушганимизда Яратгандан сўз ила мадад сўраймиз, қўрқув исканжасида беихтиёр паноҳ сўрашлар ҳам сўзда. Умид-орзуларимизни, ният-мақсадларимизни, қувончу ташвишларимизни ҳам сўз билан дўстларимизга етказамиз.

Шу ўринда айримларнинг сўздан тўғри, ўринли фойдаланишда одоб меъёрларига амал қилмаётганликлари, сўзга беэътибор бўлаётганликларини асло оқлаб бўлмайди.

Қайсидир юртдошимиз кимнидир ҳақорат қилиб сўкади, қайсидир она фарзандига айтган "ўл", "жонинг чиқсин", "жувонмарг бўлгин", деган сўзлари унинг тақдирига салбий таъсир қилишини, наҳотки, англаб етмаса?

Бир аёлнинг хали балоғат ёшига етмаган фарзанди вафотида ўзини айблаб, "Доим боламни "ўла" - деб сўкар эдим, шу сўзни кўп ишлатардим. Ҳар бир гапга фаришта "омин" дер экан", - дея афсусланганини эшитганимда сўзни, албатта, ўз ўрнида ишлатиш зарурлигига яна бир бора амин бўлдим.

Ўзбек тилининг гўзал ва бойлиги, сўз ва сўзлашмоқ ҳақида кўп ҳамда хўб гапирилган. Зотан, улуғ шоиримиз А. Навоий айтганидек:

Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин,

Билки, гуҳари шарифроқ йўқ ондин".

ёки

Уч юз Кўҳи Қофни келида туймоқ,

Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ,

Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ,

Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.

Демак, сўз орқали унинг эгасига баҳо берилади, сўз инсоннинг кимлигини кўрсатади, ҳаётдаги ўрни-ю хулқ-атворини белгилайди.

Халқимизда "Суйдирадиган ҳам тил, куйдирадиган ҳам тил", "Тилингга эҳтиёт бўл", деган ҳикматлар бежиз айтилмаган. Ҳар бир айтаётган сўзимизда буюк қудрат, илоҳий сир бор. Буни унутмаслигимиз лозим. Шундай экан, ундан оқилона фойдаланишни билишимиз, у орқали жамиятда ўз ўрнимиз, қадр-қимматимизни топа олишимиз даркор. Қолаверса, тилимизга, тилимиздаги ҳар бир сўзга сайқал беришимиз, авлодлардан мерос омонатни бор гўзаллиги билан сақлай олиш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурч ва масъулият эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Дилдора ХУШБАҚОВА,

Жалақудуқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди