Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

МУЛОҲАЗА

РЕКЛАМАСИЯМ БОР БЎЛСИН

Яқинда қўлим лат еб, анча дард тортдим. Шифокорга боришга қунт қилолмай ўз билганимча дори-дармон қила бошладим. Шунда қўшним чиқиб, оғриётган бўлса, "Диклоран плюс", "Фастум гел", "Цинепар актив"лардан суринг. Дарров оғриқдан қутуласиз, деб маслаҳат берди.

Ана телевизорни кўринг, мана шу дориларни ҳар куни реклама қилади .

Қўшнимнинг маслаҳатидан билдимки, рекламанинг инсонлар орасида қанчалар оммалашгани ва таъсир ўтказаётганига яна бир карра амин бўлдим.

Телевизорни қўяман. Кино ва кўрсатувлар оралиғида берилаётган рекламанинг 80 фоизини дори-дармонлар эгаллаган. Баҳордан бошлаб кузгача давом этадиган салқин ичимликлар рекламаси кунлар совиши билан шамоллаш, грипп, томоқ оғриғига қарши дорилар тарғиботи билан давом этади.

Рекламанинг таъсирчан кучи исботланган. У бизнесни ривожланишига ёрдам беради. Аммо дори-дармонларнинг ҳаддан ортиқ рекламаси инсонларни тиббий маданиятини пасайтириб ва соғлигига нисбатан беэътибор қилиб, қўймаяптими?

Масалан, жигари хаста бир танишим шамоллаб қолганди. Касалхонада даволаниб, зада бўлганиданми, шифокорга учрагиси келмади. Реклама қилаётган турли дориларни ичиб, ўзича даволанди. Охир-оқибат яна жигари оғриб, касалхонага тушди.

Умуман, дориларни реклама қилганда, уларни қабул қилиш вақти бир-бирига тўғри келиш келмаслиги ҳақида гап йўқ. Шундай бўлгач, унинг натижаси қандай бўлади?..

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди