Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

ВИЛОЯТИМИЗНИНГ СУВ ТАРМОҚЛАРИ

АНДИЖОНСОЙ

Андижонсой канали 1903 йили ишга туширилган. Унинг узунлиги 76,7 км. бўлиб, айни кунда у Андижон сув омборидан сув олади. Андижонсойнинг сув ўтказиш қобилияти 50,0 м3/сек ташкил қилади.

Андижонсой каналини Андижонсой ирригация тизими бошқармаси эксплуатация қилади. Канал орқали Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод, Андижон ва Олтинкўл туманларидаги жами 43195 гектар экин майдонлари сув билан таъминланади. Андижонсой каналида 5 та йирик гидроиншоот мавжуд. Жумладан, Дардоқ гидроиншооти Қўрғонтепа туманидаги экин майдонларига сув чиқариб беради. 1973 йилда қурилган "Янги Кўтарма" гидроиншооти ёрдамида "Янги кўтарма" ва "Қотортол" каналларига сув чиқарилади ва Жалақудуқ, Андижон туманларининг экин майдонлари сув билан таъминланади. "Янги Кўтарма" каналидан сув олувчи "Гулбаҳор" насос станцияси орқали эса Андижон ва Жалақудуқ туманларининг адир ҳудудлари сув билан таъминланади. 1976 йили ишга туширилган Харабек гидроиншооти орқали "Кўк гумбаз" ва "Деревация" каналлари сув олиб, Андижон ва Хўжаобод туманларининг экин майдонларига сув етказиб берилади.

1959 йили Андижон шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли ҳамда қишлоқ хўжалик экин майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида Андижонсойнинг Экин-текин қишлоғидан ўтувчи қисмига "Нодирабегим" гидроиншооти қурилган. Бу иншоот орқали "Хўтан" ва "Деревация" каналлари сув билан таъминланиб, Андижон шаҳридан оқиб ўтувчи каналларга сув етказиб берилган. Булардан Андижон шаҳри, Андижон тумани ва Олтинкўл туманининг экин майдонлари сув билан таъминланади.

Андижонсой канали қишлоқ хўжалик экинларини сув билан таъминлайди, қолаверса, баҳорги сел оқимларини аҳоли ва қишлоқ хўжалик экин майдонларига зарар етказмасдан Қора дарёга ташлаб юбориш вазифасини ҳам бажаради.

Андижонсой канали йилига 483,0 млн.м3 сувни қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун етказиб беради.

Муҳаммадсодиқ

ҲИДОЯТОВ,

Норин-Қорадарё ИТҲБ

бош гидротехниги.

АТРОФ-МУҲИТГА ЭЪТИБОР

ШАҲРИМИЗНИ ПОКИЗА ТУТАЙЛИК!

Шаҳримизнинг гўзал кўчаларидан бири Ўзбекистон кўчасида велосипедда кетаётган эдим. Ёнимдан ўтаётган оқ "Ласетти" автомашинасининг орқа ойнасидан қоғоз ташланди. Қоғоздан тўкилган писта пўчоқлар асфальт устига сочилиб кетди. "Эҳ, фаросатсизлар", дедим беихтиёр. Машинанинг ичига қарадим: орқа ўриндиқда ястаниб ўтирган чиройли қизлар ана шу хатти-ҳаракатлари билан ўзларининг етарли тарбия олмаган, фаросатсиз ва маънавий қашшоқ эканликларини кўрсатиб турардилар.

1975 йили Россия давлатидаги машҳур "Кисловодск" сиҳатгоҳида йўлак бўйлаб кетаётганимизда шеригим сигарет туташтириб, гугурт чўпи қолдиғини тоза йўлакка ташлаган эди. Орқадан бир киши келиб, ҳамроҳимга чўпни махсус челакка ташлашини айтиб, дашном берган эди. Шеригим дарҳол айбини тушунган ва узр сўраган эди ўшанда…

Бугун шаҳримиз кун сайин чирой очиб, гўзаллашиб бормоқда. Катта маблағлар сарфланиб, кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Аммо афсуслар бўлсинки, бекатлар, йўлак ва кўчаларга одамларимизнинг лоқайдлиги, озодаликни сақлаш борасидаги билими, тушунчаси саёзлиги туфайли ташланаётган турли чиқиндилар шаҳар кўркига доғ бўлмоқда, қолаверса, соғлигимизга қай даражададир зиён етказмоқда.

Ахир шаҳримиз кўчалари озода ва покиза бўлса, ўзимиз хурсанд бўламиз, кайфиятимиз кўтарилади. Наҳотки, мана шу оддий нарсага амал қилиш шунчалик қийин бўлса? Она шаҳримизни покиза сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эмасми? Ахир озодалик ўз саломатлигимизни мустаҳкамлашда ҳам асосий омил-ку. Келинг, азиз юртдошлар! Ўзимиз яшаётган жойимизни, кўча ва маҳалламизни, шаҳримизни озода сақлайлик! Атрофимиздаги эътиборсиз ва фаросатсиз кишиларга озодаликка амал қилиш зарурлигини айтишдан, тушунтиришдан чарчамайлик!

Қодиржон

АБДУРАИМОВ,

меҳнат фахрийси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди