Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

31 МАЙ - ХАЛҚАРО КАШАНДАЛИККА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

ТАМАКИ ЧЕКИШ ЗАРАРЛИДИР

Тамаки тутуни таркибида соғлиқ учун зарарли цистон, водород сульфид, нитробензол, ацетал альдегид, ахромин ва шу каби жуда кўп турдаги кимёвий моддалар мавжуд.

Тамакининг япроғи ва илдизида бўладиган никотин моддаси улар орасида энг заҳарлиси ҳисобланади. Агар 100-200 мг. никотин томир орқали танага юборилса, одам шу ондаёқ ҳалок бўлади. Ваҳоланки, шунча миқдордаги никотин икки қути сигарет таркибида мавжуд экан. Тамаки чекканда никотин тутун билан бирга нафас йўлига кириб, шиллиқ пардаларга тез сўрилади ва одамнинг нафас аъзоларига зиён етказади. Шу туфайли асаб тизимларининг фаолияти ўзгариб, бош миядаги нафас маркази заифлашади, ўпка томирлари ишдан чиқади, бронхлар ва ўпкада сурункали яллиғланишлар юзага келади. Бунинг оқибатида кўп ҳолларда организм аъзоларида ўсмалар ҳам пайдо бўлиши кузатилади.

Тамаки чекаётганда тутуни фақат ўпкани зарарлабгина қолмай, балки бошқа аъзолар тизимига ҳам салбий таъсир ўтказади. Оқибатда сурункали гастрит, лаб, тил, қизилўнгач саратони, сийдик йўллари, асаб ва юрак томир хасталиклари юзага келади.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили 3 миллиондан ортиқ киши кашандалик туфайли ҳаётдан эрта кўз юмаркан. Демак, ҳар 13 сонияда бир киши, ҳар дақиқада эса беш киши кашандалик оқибатида вафот этади. Олимлар таъкидлашича, кашандалик эпидемияси муаммоларининг олди олинмаса, 2030 йилга бориб йилига 10 миллионга яқин одам бу офат қурбонига айланиши мумкин экан.

Шунингдек, тамаки чекиш 90 фоиз ҳолларда ўпка саратони, 15-20 фоиз ҳолатларда онкологик касалликлар, 75 фоиз ҳолларда бронхит ва ўпка эмфиземаси, 25 фоиз ҳолатда эса юрак-қонтомир ва бошқа касалликларга олиб келади.

Психологлар кашандаликдан халос бўлишни истаганлар учун қуйидаги фойдали тавсияларни берадилар.

- бир варақ оқ қоғоз олиб, унга нима учун чекишни ташлашга қарор қилганнингизни ёзиб чиқинг;

- жисмоний машқлар кўлами ва миқдорини мунтазам ошириб боринг. Очиқ ҳавода сайр қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш, ерда яланг оёқ юриш каби маш-ғулотлар жуда фойдалидир.

- унутмангки, чекишга бўлган жуда кучли эҳтиёж бор-йўғи 3-5 минут сақланади. Бу вақтда ўзингизни бирор юмуш билан чалғитинг.

- чекишни ташлашга ҳаракат қилаётган дастлабки 1-2 ой ичида спиртли ичимликлар ва қаҳва ичмаган маъқул.

- Чекишни ташлаш учун албатта, сабр-тоқат, куч ва ирода муҳим ҳисобланади. Чекишни ташлаган одам ўзининг ва яқинлари соғлигига хавф солиши мумкин бўлган турли ёмон ҳолатларнинг олдини олган ҳамда атроф-муҳитдаги салбий оқибатларнинг келиб чиқишини бирмунча бўлса-да, озайтирган бўлади.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА, АДТИ доценти.

Минурахон БОЗОРОВА, АДТИ ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди