Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 29.05.2014

МУТАХАССИС МУЛОҲАЗАСИ

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Вилоятимиз ҳудуди 430302 гектарни ташкил этади. Шундан қишлоқ хўжалик ерларини 253499 гектардан иборат. Яъни 200382 гектар экин майдонларини, 28595 гектар кўп йиллик дарахтзорларни, 3015 гектар бўз ерлар, 21507 гектар яйловларни ташкил этади. Қолган ер майдонларига аҳоли истиқомат қилувчи ва бошқа ерлар киради.

Ушбу майдонларга сув етказиб бериш ва мелеоратив ҳолатини яхши ҳолда сақлаб туриш учун 2688 км. узунликдаги давлат тасарруфидаги каналлар ҳамда улардаги мавжуд 4059 та гидротехник иншоотлар, 10206 км. узунликдаги ички хўжалик давлат станциясидаги 143 та насос станциялари, 71 та суғориш ва 483 дона зах қочирувчи қудуқлар, 3259 км. узунликдаги ҳўжалик ариқлари, 4231 км. узунликда ички хўжалик зовурлари, аҳолини тоза сув билан таъминлаш учун 2015 та ер ости артизиан қудуқларидан фойдаланилади.

Жорий йилда аҳолига 7,41300 млн. метр куб. сув тақсимланиши белгиланган. Ана шу вазифани амалга ошириш учун 5289,9 км. сув узатиш тармоқлари мавжуд. Умуман, бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 81,5 фоизни ташкил этади.

Вилоятимиз мамлакатимиздаги сув ресурсларга энг бой бўлган ҳудуд ҳисобланади. Аммо айрим кишиларнинг лоқайд ва эътиборсизлиги туфайли баъзи ҳудудларда сув таъминотида муаммолар юзага келмоқда. Жумладан, меъёрдан ортиқ равишда сув ишлатиш, анҳор, сой, каналллар бўйларига чиқиндилар ташлаш ёки ўзбошимчалик билан дарё ёқаларига донли экинларни экиб, ноқонуний равишда суғориладиган майдонлар миқдорини ошириш натижасида юқоридаги муаммолар келиб чиқмоқда. Бу каби ҳолатлар қишлоқ жойларида кўпроқ кузатилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, сувдан оқилона фойдаланиш ва аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш тўғрисида қатор қонун ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлигига қарамасдан, баъзи ҳолларда айрим корхоналар томонидан фойдаланган, таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган сувлар очиқ сув ҳавзаларига оқизиб юборилаётганлиги эса она табиатимизга зарар етказмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, мавжуд қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида соҳа мутахассислари томонидан кенг кўламли амалий, шунингдек, тарғибот ва тушинтириш ҳамда таъсир чоралари кўрилаётганлиги ижобий натижалар бермоқда.

Биргина жорий йилнинг ўтган даври давомида сув ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузган ва сувнинг ифлосланишини келтириб чиқарган 50 нафарга яқин шахслар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ва маъмурий жарималар ундирилди.

Юқоридаги каби ҳолатлар табиатимизга, катта зарар етказади, қолаверса, сув танқислигини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам табиатнинг ҳар бир бўлагини асраб-авайлашимиз, хусусан, сув тармоқлари бенуқсон ишлашини таъминлашимиз, сув ресурсларидан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишимиз зарур.

Дилшодбек УМАРОВ,

вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг сув ресурсларидан

оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди