Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 12.06.2014

"ЙИЛ ТАЛАБАСИ - 2014"

Андижон машинасозлик институти ректорати ташаббуси билан "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати вилоят бўлими, вилоят хотин-қизлар қўмитаси хамда қатор ташкилотлар хамкорлигида Андижон шахридаги "Чўлпон" кинотеатрида "Йил талабаси-2014" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

"Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур танловда ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлган Андижон машинасозлик институтининг бир гурух талабалари иштирок этиб, ўқув йили давомида эришган натижаларини, шунингдек, белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим, истеъдод ва салохиятларини намойиш этдилар.

Қизиқарли ва юқори савияда ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, институтнинг технология факультети 4-босқич талабаси Ниёзбек Боймирзаев мутлоқ ғолиб деб топилди.

Шунингдек, танловда "Йилнинг энг фаол гурух етакчиси", "Йилнинг энг намунали талабаси", "Энг намунали инновацион лойихалар муаллифи", "Йил "Камолотчиси" сингари саккизта номинация бўйича хам ғолиблар аниқланди.

Улар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди