Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 12.06.2014

ЮРТ МАНЗАРАЛАРИ

ОЛТИНКЎЛНИНГ "ОЛТИН СОҲИЛ"И

Олтинкўл тумани марказидаги "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғи қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг мазмунли дам олиши, маданий хордиқ чиқариши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, замонавий кўринишда барпо этилаётган маданият ва истирохат боғлари, уларда ахолининг кўнгилли хордиқ чиқариши учун яратилаётган қулайликлар, хизмат кўрсатиш тизимининг юксалиб бораётганлиги барчани бирдек қувонтирмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни Олтинкўл тумани мисолида яққол кўриш мумкин.

Маданият ва истирохат боғи очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Андижон вилоят хокими Ш. Абдурахмонов, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири М. Хожиматов ва бошқалар мамлакатимизда қурилиш, ободонлаштириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан, ахолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш борасида олиб борилаётган эзгу ва хайрли ишлар хусусида сўз юритдилар.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги "2011-2015 йилларда маданият ва истирохат боғларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори асосида туман марказидаги "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғи қайта қурилди, - дейди туман хокими Акмалжон Жалолов. - Ушбу сўлим ва хушманзара маскан ахоли, айниқса, болажонларимиз мириқиб дам оладиган, маданий хордиқ чиқарадиган барча қулайликларга эга, замонавий мажмуага айланди.

Дархақиқат, қисқа муддат ичида "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғида кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Эскирган жихозлар ўрнига янги, замонавий жихозлар ўрнатилди. Боғ худудига 15 минг тупдан зиёд гул кўчатлари ўтказилди, 1800 квадрат метрдан зиёд масофадаги йўлакларга плиткалар ётқизилди. 100 га яқин ўриндиқлар ўрнатилди, кўркам фаввора ишга туширилди. Боғнинг тунги вақтда хам чароғон бўлиши учун 200 дан зиёд ёритгич ва чироқлар ўрнатилди.

Мавжуд аттракционлар таъмирланди, шунингдек, янги, замонавий аттракционлар олиб келиб ўрнатилди. Яхна ичимликлар, музқаймоқлар билан савдо қилувчи кафе, шунингдек, фотостудия, савдо дўкони, стол тенниси, шахмат-шашка ўйналадиган махсус жойлар ишга туширилди. Болалар шахарчаси ташкил этилди. Умуман, ана шу ишларни амалга ошириш учун 600 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Натижада "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғи обод ва гавжум масканга айланди.

- Ушбу масканда бошланган бу каби ишлар келгусида яна давом эттирилади, - дейди "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғи директори Фазлиддин Парпиев. - Келгусида замонавий амфитеатр, мини футбол майдони, хайвонот бурчаги, теннис корти ва кўл барпо этилади. Бундан ташқари, умумий майдони 3,5 гектар бўлган мазкур боғ худудида майсазор ва гулзорлар, турли манзарали дарахтларга бой майдонлар, ланшафт дизайни асосида турли-туман декорациялар барпо этилиши кўзда тутилган.

Тумандаги бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган "Мен мустақил юртнинг эркатой фарзандиман!" номли бадиий дастур, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг чиқишлари, таниқли ижодкорлар билан бўлган учрашувлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шу куни барча аттракционлар бепул хизмат кўрсатди, болажонларга музқаймоқлар улашилди.

Бир сўз билан айтганда, "Олтин сохил" маданият ва истирохат боғи ўзгача кўрк ва қиёфага эга бўлган, олтинкўлликлар ва туман мехмонларининг бўш вақтларини мароқли ўтказадиган, айниқса, ота-оналар фарзандлари билан кўнгилли маданий дам оладиган сўлим масканга айланди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди