Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 12.06.2014

МУАММО ХУСУСИДА МУЛОХАЗАЛАР

ЭРТА НИКОҲ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Оила - Ватаннинг мўъжаз бир бўлаги. Оиланинг тинч-тотувлиги ва мустахкамлиги юрт фаровонлигининг асосидир. Ватанга мехр-мухаббат хам, энг аввало, оиладан бошланади. Инсон хаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уни боғловчи кўприк эса никохдир.

Оила кодексининг 15-моддасида қонуний никохга кириш ёши қиз болалар учун 17 ёш, ўғил болалар учун 18 ёш деб белгиланган. Албатта, бу энг минимал никох ёши саналади. Лекин бу қиз бола 17 га тўлиши билан уни, албатта, турмушга бериш керак, дегани эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қиз боланинг оила қуриши ва она бўлиши учун энг мақбул давр 20 ёшдан кейин экан.

- Масаланинг яна бир мухим жихати шундаки, - дейди Андижон тумани хокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нодирахон Зокирова. - Қиз боланинг бирор касб-хунар эгаси бўлмай, шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топмай оила қуриши турли нохушликларга олиб келади. Шу боис, махаллаларда ўтказилаётган учрашувларда балоғат ёшига етмаган қизни турмушга узатишга ошиқмаслик тушунтирилмоқда. Тегишли маслахат ва тавсиялар берилмоқда, ота-оналик масъулияти, вазифалари хамда жавобгарлиги хусусида сўз юритилмоқда. Чунки эрта турмуш қурганларнинг аксарияти турли хил қийинчилик ва муаммоларни енгиб ўтишда қийналишяпти. Оқибатда айнан шундай оилалар ўртасида ажралишлар содир бўлмоқда.

- 17-18 яшар қиз тиббий жихатдан оилавий хаётга мутлақо тайёр бўлмайди, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири, акушер гинеколог Сохибахон Қосимова. - Қизларини барвақт узатишга шошилган ота-оналар ўзлари билмаган холда жигаргўшасининг саломатлигига путур етказиб қўйиши мумкин. Оналик лаёқати бўлмаган ёш келинларда бир қатор хасталиклар кўп кузатилади. Хомиланинг ўсиши меъёридан бузилади, вазни енгил ёки бирор нуқсонли бола туғилиш хавфи юқори бўлади. Туғруқ хам оғир кечади.

Бугунги муаммолардан бири хам ана шу эрта турмуш қуриш ва у келтириб чиқараётган салбий оқибатлар хар қандай ота-онани сергаклантириши лозим.

- Кейинги пайтларда ажримлар, асосан, ёш оилалар орасида кузатилаётганига гувох бўлмоқдамиз. Йигит-қизларнинг эрта турмуш қуриши, катта хаётга тайёр эмаслиги, ўзаро келиша олмаслик, муомала маданиятининг шаклланмагани, рўзғор ишларида уқувсизлик каби жихатлар оқибатида айрим оилалар бузилиб кетяпти, - дейди Хартум ҚФЙ, Ю. Мамажонов махалла фуқаролар йиғини диний маърифат, маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчиси Равшаной Рахимова. - Одатда белгиланган ёшга етмаганлар расмий эмас, шаърий никох асосида оила қуришади. Бундан кўпинча арзимаган келишмовчиликлар чиқса хам енгил муносабат билдирилиб, ажрашиб кетаверишади. Қарабсизки, қонуний никохдан ўтмаган қиз хуқуқ ва манфаатлари химоясиз қолади.

Оила хақида хуқуқий тасаввурга эга бўлмаган шахсларни турмуш қуришга тайёр эмас, деб хисоблаш мумкин. Айни пайтда биз махалла фаоллари, маслахатчининг хабари бўлмай тўй қилинмаяпти. Сабаби, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, жамоат ташкилотлари, махаллий хокимликлар билан биргаликда ёшлар орасида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб боряпмизки, бу ўз натижасини кўрсатмоқда. Ота-оналар жисмоний ва маънавий жихатдан оилавий хаётга тайёр бўлмаган қизларни турмушга бериш кўнгилсизликларга олиб келиши мумкинлигини англаб етмоқдалар.

- Балоғат ёшига етмаган қизларни турмушга узатиш исломда хам оқланмайди, - дейди "Аммор Ибн Ёсир" жомеъ масжиди имоми Салимжон Мадғозиев. - Шунинг учун улар расмий никохдан ўтмай, кўпинча бизга шаърий никох ўқиб қўйишимизни сўраб мурожаат қилишади. Биз қачонки уларнинг тиббий кўрикдан ўтган хулосасини кўргач, расмий никохдан ўтганлигини билгачгина никох ўқиймиз. Шунинг учун хам хозир туманимизда эрта никох холатлари умуман, учрамайди. Бу албатта, хокимлик вакиллари, соғлиқни сақлаш ходимлари, махалла фаоллари хамкорлигида олиб бораётган тарғибот ишлари натижасидир.

Оила - муқаддас қўрғон. Юртбошимиз айтганидек, "Оила қуриш фақат икки ёш ўртасидаги иш эмас, бутун жамият хаётига алоқадор масала. Зеро, соғлом фарзанд соғлом оиладагина дунёга келади. Шу боис ёшлар ўртасида соғлом оила тушунчасини тарғиб этиш, улар саломатлиги бир-бирига рухий ва жисмоний жихатдан мослигини ўрганиш катта ахамият касб этади".

Дархақиқат, оила тақдири жамият тақдири билан уйғунлашиб кетган экан, оилаларимизни мустахкам бўлиши учун кураш барчамизнинг бурчимиздир. Айниқса, эрта турмушнинг олдини олиш кўпроқ ота-оналарга катта масъулият юклайди. Чунки лицей, коллеж дипломини қўлга олишга хам улгурмай оила остонасига қадам қўйган қизларнинг имкониятлари хар жихатдан чекланиб қолишини унутмаслигимиз керак.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди