Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 12.06.2014

ОГОХЛИК

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР

Айни кунда баъзи кимсаларнинг қонунга хилоф харакатлари барчани бирдек хушёрликка чорлайди. Яна дилни оғритадигани бир қатор ноқонуний ишлар айрим холларда аёллар томонидан содир этилаётганлигидир.

Бугун Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари туну кун хушёрликни йўқотмай ишламоқдалар. Юртимизга кириб келаётганхар бир кишини диққат билан кузатиб, назоратдан ўтказишлари замирида хам турли ғаламис ниятлардан огох бўлиш, халқимиз осудалигини таъминлаш каби эзгу ниятлар мужассам.

Жорий йилнинг 20 апрель куни "Дўстлик" божхона комплекси орқали Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган йўловчилар орасидаги ўрта ёшли бир аёл божхона ходимларида шубха уйғотади. Асли Қирғизистон фуқароси бўлган Садоқат Ғаниева (исми шарифи ўзгартирилган)нинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, Т-6 божхона декларациясида кўрсатилмаган, инспекторнинг оғзаки сўровида айтилмаган, қиймати 456000 сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган, жами 38 дона аёллар рўмолини Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб кираётганлиги аниқланди. Ушбу иш юзасидан айни кунда хуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонуннинг устиворлигини тан олмай, давлат чегара қонунларига хилоф харакатларни амалга ошираётган айрим кимсалар, афсуски, учраб турибди. Уларнинг қилмишлари қонунга зид бўлса-да, бундай ишларга қўл ураётганлари ачинарли, албатта. Яхшики, божхона ходимлари доимо сергак.

Ушбу йилнинг 26 апрель куни яна бир нохушликнинг олди олинди. Андижон вилояти божхона бошқармаси "Маданият"божхона пости томонидан пост кириш пиёдалар йўлагида Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Қирғизистон Республикаси фуқароси Бахтигул Омонова(исм-шарифи ўзгартирил- ган)нинг безовталиги божхона ходимларида шубха уйғотди. Аёлнинг қўл ва бошқа юклари текширувдан ўтказилганда, Т-6 божхона декларациясида кўрсатилмаган, инспекторнинг оғзаки сўровида айтилмаган, аввал фойдаланишда бўлган 1 дона "NOKIA-112" русумли уяли телефон ва унинг хотирасидаги 149 дона диний мазмундаги аудиороликларни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб кираётганлиги аниқланди. Бу харакат бўйича суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аёл зоти юксак эътибор ва эътироф топаётган, улуғланаётган, эъзозланаётган айни вақтда юқоридаги каби нохуш холатлар сабабчисига айланаётган баъзи аёллар оқликка тушган доғ каби кўнгилни хира қилади. Хаёт гўзаллигини шайтоний алдовларга алмашаётган бу каби аёлларда инсоф, диёнат қаерда қолди? Қонун барчага баробар эканини хеч ким ёддан чиқармаслиги, айниқса, аёлларимиз аёл деган номга доғ туширмасликлари лозим.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди