РУХИЯТ
ҚАЙСИ БУРЖ ВАКИЛАСИ ҚАНДАЙ ГУЛНИ ЁҚТИРАДИ?
Психологларнинг таъкидлашича, аёлларнинг қайси бурж вакилалари эканига қараб, уларга қандай гул ёқишини билиш мумкин экан. Мархамат, қуйидагиларни ўқиб, ушбу фикр қанчалик тўғри эканлигини текшириб кўринг.
1. Хамал ва асад буржи сохиблари шохона, йирик гулдасталарни, янги узилган оқ ва қизил атиргулларни хуш кўрадилар.
2. Савр буржи вакиллари қизил, пушти атиргул, майда марваридгул ва бойчечакларга ўч бўладилар.
3. Жавзо буржидаги аёллар қайси гулдан тайёрланганидан қатъи назар, ўзгача гулдасталарни беришларини истайдилар.
4. Саратон, далв ва хут буржи сохибаларига эса оқ рангли карнайгул, лилия хамда пильфия каби йирик гуллар маъқул келади.
5. Сунбула буржида таваллуд топганлар бойчечак ва бинафшани яхши кўриш билан бирга, бандидан узилмаган атиргуллар уларга завқ бағишлайди.
6. Мезон буржи вакилларини оч ва нафис пушти рангли атиргуллардан тузилган гулдасталар ром этади.
7. Ақраб буржидаги аёллар чиннигул, тўқ рангдаги пиёзгул, алвон атиргулларнинг чинакам шайдоларидир. Айримлари эса деярли барча гулларга мехр қўйган.
8. Қавс буржи вакилалари оч рангни ёқтирганлари боис, уларнинг кўнглига қизил ва сариқ лолалар билан йўл топиш мумкин.
Азиз аёллар, қайси бурж сохибаси бўлманг, Сиз энг чиройли гулдастага муносибсиз!
Тайёрловчи Мохинур ҚОДИРОВА.
|