Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 03.07.2014

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ҲАМЖИХАТЛИКНИНГ САМАРАСИ

Одамлар бор, ўзларидан ортмайди, одамлар бор, ўзгалар дардига шерик бўладилар. Бугун юртимизда фаолият юритаётган аксарият маҳалла маслаҳатчилари ана шундай бировга ҳамдард, елкадош бўлишга тайёр аёллардир.

Улар ярим кечаси ҳам уйига маслаҳат, ёрдам сўраб келганларни ҳеч оғринмай тинглаб, тўғри йўл-йўриқ кўрсатадилар. Менинг иш вақтим тугади, - дея ўзгалар тақдирига лоқайд қарашмайди.

- Тўғри ақлли аёл ҳар доим ҳам уйидаги гапни, можарони бировга айтмайди, - дейди Шаҳрихон тумани Абдубий ҚФЙ, "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулбаҳор Бўтаева. - Аммо баъзан уйидаги ҳолатлар шу даражага етадики, ўшанда аёл бу вазиятни ҳатто ўз онасига ҳам айтолмайди. Айтса жанжал бўлади. Шунда улар нажот излаб, бизнинг ҳузуримизга келишади. Улар билан дилдан суҳбатлашиб, иккала томоннинг гап-сўзларини тинглашга, тўғри йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Нима бўлганда ҳам муроса қилишларини, оилани сақлаб қолишларини маслаҳат берамиз.

Маҳалла - яхшиликлар эшиги, деб бежиз айтишмайди. 3576 нафар аҳоли истиқомат қиладиган гўшада ҳамма бир-бирига дўст, ҳамжихат. Тўй-тўркину, маърака маросимларда елкадош. 616та оила,1880 нафар аёллар бирлашган маҳаллада эса Гулбаҳор Бўтаева сингари маслаҳатчилар борки, улар маҳалла аҳли корига ярашни бурчи деб билишади. Уларнинг энг яқин одамига айланиб, ортидан эргаштира билади.

Маҳалла ўрамида 6 та кўча бўлиб, унга кўчабошилар биркитилган. Саодатхон Яминова, Озодахон Юсупова, Жарқинбой Болтабоев, Олимжон Турғунов, Инобатхон Аҳмаджонова ҳамда Зулфияхон Дадажоновалар ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларида маҳаллада фаол. Шунинг учун ҳам маҳалла тубдан янги қиёфа касб этди. Аҳолининг тўкис ва фаровон яшаши учун шароит яратиш маҳалла фаолларининг доимий юмушига айланди.

Шунингдек, тўй-тўркин, маърака, маросимларни ҳам камчиқим ўтказиш, сеп-сидирғаларни меъёридан оширмаслик хусусида маҳалла фаоллари ҳамиша биргаликда ҳаракат қилишади. Чунки ҳамжихатлик бор жойда иш кўнгилдагидек бўлади. Буни яхши билган отинойилар Турсуной Анорова, Адашхон Усмоновалар маслаҳатчи Гулбаҳор Бўтаева билан маҳалла издихомларини ихчамлаштиряптики, бундан аҳолининг ўзи ҳам хурсанд бўлмоқда. Боиси, "мен сендан қоламанми", қабилида иш тутиш ким ўзарликка олиб келаётган эди.

Ҳар қандай салбий кўринишнинг олдини олган маъқул. Бу борада олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларининг, мутахассислар иштирокида ўтказилаётган давра суҳбатларининг фойдаси катта бўлмоқда.

- Атрофимда мени қўллаб-қувватлайдиган, хайрли тадбирларни ўтказишда бош-қош бўладиган, мулоҳазали, фаол аёллар кўп, - дейди маслаҳатчи. - Ҳар қандай шароитда мен уларга суяниб иш кўраман. Шунинг учун ишимда қийинчилик сезмайман.

Шунга айтсалар керак-да, ҳамжихатликда иш кўп, деб. Ҳамжихатлик бор жойда эса хотиржамлик бор. Ишда унум бор.

Зумрадхон СОТВОЛДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди