Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 03.07.2014

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

САИДА - БЎЛАЖАК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида 2016 йили ўтказиладиган жаҳон ёзги Олимпиада ўйинлари тобора яқинлашмоқда. Юртбошимизнинг ана шу йирик спорт мусобақасига мамлакатимиз спортчиларини тайёрлаш юзасидан 2013 йил 25 февралда қабул қилинган қарори ижросини таъминлаш борасида вилоятимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Энг аввало, олимпиада ўйинларидан жой олган спорт турлари бўйича спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш ишларига, айниқса, спортнинг енгил атлетика, сузиш турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, юқори натижаларни қўлга киритаётган спортчилар сафи тобора ортиб бормоқда.

Ана шундай спортчилардан бири Саида Анваровадир. Саида Қўрғонтепа туманида туғилган. Тумандаги 41-умумтаълим мактабининг 6-синфида ўқиётганда, унинг югуришдаги иқтидори мураббий Элдор Юнусов эътиборига тушди. Мураббийнинг кўмаги билан у енгил атлетика билан жиддий шуғулланишга киришди.

Кейинчалик Саида Анварова "Умид ниҳоллари - 2007" республика финал босқичида 100 метр масофага тўсиқлар оша югуришда биринчи ўринни эгаллади. Қўрғонтепа педагогика коллежида ўқиб юрган кезларида Термиз шаҳрида ўтказилган "Баркамол авлод - 2009" спорт ўйинлари финалида турли масофаларга тўсиқлар оша югуришда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Рўзи Ибрагимов 100 ва 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда анча иқтидорли қиз ўз натижаларини йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлиги, эндиликда мамлакатимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилаётгани ва келгусида халқаро спорт майдонларида юқори натижалар кўрсатишини алоҳида эътироф этди.

Иқтидорли енгил атлетикачи қиз Саида яқинда қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларида ўтказилган енгил атлетика бўйича халқаро турнирларда 100 метрга тўсиқлар оша югуришда олтин ва 400 метрга югуришда бронза медалларини қўлга киритиб, Рео де Жанейрода ўтказиладиган жаҳон олимпиадасига боришга даъвогар эканлигини исботлади.

Шу кунларда Саида Анварова Кореяда ўтказидиган Осиё спорт ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ишонамизки, Саида ана шу мусобақада ҳам ғолиблар қаторидан жой олади.

Тўлқин СИДДИҚ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди