Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 03.07.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ҲАР ИШДА ФАОЛ АЁЛ

Дунёни гўзаллик қутқаради, дейишади. Ўша гўзалликнинг тимсоли эса аёл. Шундай экан, бугунги жамият аёлнинг гўзал қобилияти, қарашлари, теран фикри ва меҳнати билан ривожланиб бормоқда, дейишга тўлақонли ҳақлимиз. Юртимизда бирор соҳа йўқки, унда аёл фаолият кўрсатмаётган бўлсин. Аёл сенатор, аёл шифокор, аёл фермер, аёл тадбиркор...

Бугунги қаҳрамонимиз эса Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Избоскан тумани Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Ширин Бозорова бўлади.

Зиёли оилада ўсиб-улғайган Ширин болалигиданоқ жуда зийрак қиз бўлиб ўсди. Мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, уни имтиёзли тугаллади. Ўша йилиёқ Андижон давлат тиллар педагогика институтига ўқишга кирди. Қиз институтда ҳам аъло ўқиши билан устозлар эътиборига тушди. Тинмай мутоала қилишлар, изланишлар бесамар кетмади. 1993 йили олий даргоҳни муваффақиятли якунлагач, тумандаги 1-умумтаълим мактабида рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб иш бошлади. Ёш авлодни тарбиялаш, уларни маънан етук, баркамол қилиб етказишда билимини аямади. Ўтган йиллар, масъулиятли синовлар унинг учун ўзига хос мактаб вазифасини ўтади. Йилдан-йилга тажрибаси ортди. 19 йиллик фаолияти давомида у ўзининг изланувчанлиги, ташаббускорлиги, янгиликка ўчлиги билан ҳамкасблар ўртасида ҳурмат-эътибор топди. "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси" унвонига сазовор бўлди.

2013 йили "Миллий тикланиш" демократик партияси Избоскан туман Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасига ўтгандан сўнг янада жиддийроқ ишлаши кераклигини англади. Партия раиси сифатида ёшларни ўз ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда мустақилликни, миллий қадрият, анъана ва урф-одатларини асраш, ҳимоя қилиш руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиб келмоқда.

Ширин билан суҳбатлашар эканман, унинг шеъриятга, адабиётга ихлоси баланд эканлигининг гувоҳи бўлдим. "Майсаларга шабнам бўламан" шеърий китоби чоп этилиб, ўз мухлисларига эга бўлди.

- Бир шеър ўқиб берайми, дейди Ширин қоралама шеърларидан бирини қўлга олар экан. У худди саҳнада шеър ўқиётгандай берилиб шеър ўқиди:

Борлигим кимгадир

бағишлар ҳузур,

Кимгадир суюкман, кимдир

беҳузур.

Борим йўқлигимга қилишиб

шукур,

Қаддимни суяган қадрдонларим!

Йиқилсам туришар елкасин

тутиб,

Дарддан тилангани бир

даво кутиб.

Кўзимга термулиб,

ғамларин ютиб,

Дардимга дармоним,

қадрдонларим!

Тақдир қамчисидан

чайқалар дунё,

Гоҳида ирмоқман, гоҳида дарё.

Зулматни чақиндай

чақнатиб гўё,

Кулганда кулганим,

қадрдонларим!

Унинг сўзамоллиги, самимийлиги, ширин забонлиги шеърларига кўчгандай эди гўё.

Ширин Бозорова "Йил аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичида ҳам ўзининг ишбилармон, фаол, ташаббускор ва билимдонлик қирраларини намойиш этиб, алоҳида эътирофга сазовор бўлди.

Ширин нафақат ишда, жамоада илғор, балки оиласида ҳам алоҳида ҳурмат топган. У турмуш ўртоғи Зафарбек билан икки нафар фарзандини тарбиялаб келмоқда. Ўғли Ҳожиакбар шарқ якка курашининг "Муай-тай" тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, Асилбек эса коллеж ўқувчиси. У ўзи яшаётган маҳалласида ҳам ҳурмат қозонган. У катта-ю-кичикка бир хил муомалада бўлади, имконияти етганича уларга кўмак беришга интилади. Шунинг учун ҳам бу аёлни кўпчилик ҳурмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, аёл яратувчи, нафосат ва гўзаллик тимсоли, хонадонлар фариштаси, фарзандининг тарбиячиси... Бу таърифлар Ширин Бозоровага ўхшаш фидойи аёллар учун айтилгандай.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди