Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 03.07.2014

МУШОҲАДА

ОДОБ - ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Одоб тушунчасини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Одоб кенг маънода тушунилганда, аввало, ёмон сўз айтмаслик, ёмон феъл-атворга эга бўлмаслик, хулқни тарбиялай олиш, ўзини бошқара олиш, ўзгаларни ҳурмат қилиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Тор маънода эса, аввало, оиладаги тарбия, муҳит ва ибрат орқали шахсда юзага келган инсоний фазилат тушунилади.

XV асрда яшаб ижод этган ахлоқшунос олим Ҳусайн Воиз Кошифийнинг "Ахлоқи Муҳсиний" асарининг "Адаб баёни" бобида шундай фикрлар келтирилади: "Адабнинг маъносини ёмон сўздин ва забун ишдин нафсни тиймоқ, ҳам ўзининг ва у кишининг иззатини сақламоқ, обрўсини тўкмаслик бўлур". Кошифий Рум султони ва Миср подшолари ўртасидаги нома орқали бўлиб ўтган бир суҳбатни келтиради. Миср подшоси айтдики: "Биздан кейинги ному нишонимиз бўлган ўғлонларимизга нима қолдирамиз? Мен ўғлим учун бисёр нафис матолар, бойлик ва мулклар заҳира қилдим", - дейди. Нома Рум султонига етиб боради. У бу гапдан кулади. Айтдики: "Мол бевафо ёр ва бебаҳо дилдор эрур... Ман адаб хулласи бирла ораста қилдим ва яхши сифат ва одобларни анинг учун заҳира қўйдим. Молга завол етар, аммо адаб тағйир ва тадбил топмас". Бу хабар Миср подшосига етиб боради. Миср подшоси айтди: "Бу рост айтибдур. Адаб олтиндан қиммат бўлур", - деб хулоса чиқаради.

Одамнинг қиймати эмас

сийму зар,

Одамнинг зийнати илм

ҳам ҳунар.

Сожида САИДОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди