Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 17.07.2014

ЁЗ ЗАВҚИ

ТАТИЛДА

Эрталабда кўзларимни қамаштирган майин қуёш нурлари уйқудан мени уйғотишга уринади. Аста ўрнимдан қўзғалиб, дераза ёнига бораман ва дераза қанотларини ёзиб, ташқарига назар ташлайман. Юзларимга урилган ёзнинг илиқ ҳарорати танамга ором бағишлайди. Зангори табиат қўйнида сайроқи қушларнинг бир-бирларига навбат бермай, чуғурлашлари ҳудди маҳмадона ва ширинтой укаларимни эслатиб юборди менга. Синглим ва укам ёзги таътилга чиқишгач, оромгоҳ бағрига йўл олишди. Улар билан гоҳида тортишиб қолганимда, жаҳлим чиқиб улардан хафа бўлардим. Ҳозир эса уларни қаттиқ соғинганман. Эҳ, қанийди улар ёнимда бўлганида барча эркаликларини, шўхликларини кўтарган бўлардим. Улар оромгоҳда мазза қилиб, дам олишаётган бўлса керак. Укаларим ҳозир болаликнинг шўх ва беғубор дамлари завқини туйишмоқда.

Мен ҳам таътил давомида бўш вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Кўпроқ китоб ўқиш, табиат манзараларининг суратини чизишга қизиқаман. Онамга ҳам уй-юмушларида ёрдам беришга бемалол вақтим етади. Шунинг учун ҳам ҳар йили ёз фаслини орзиқиб кутаман. Тенгдошларим ҳам мен каби бўш вақтларидан унумли фойдаланишаётгандир. Айтганча, дугоналарим билан сузиш машғулотларига бормоқчи эдик. Чунки бу қизиқарли спорт тури бизларни саломатлик ва гўзаликка етаклайди. Ёз фаслининг шундай завқли ва шавқли онлари барчамизнинг кўнглимизни кўтаради. Ўқув машғулотлари бошлангунга қадар куч ва билим тўплаб, яна иштиёқ билан ўқишимизни давом эттирамиз.

Хосият ЗИЯЕВА,

АДТИ қошидаги

академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди