Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 17.07.2014

ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

БИР-БИРИНГИЗНИ ТУШУНАСИЗМИ?

Турмуш муносабатларида баъзан кўнгилсиз ҳолатлар ва муаммоларга дуч келамиз. Бунинг сабаби, албатта, оддийгина тушунмовчиликдан келиб чиқади. Оилада эр-хотин бир-бирларини тушуна олсагина, тинч ва осойишталикка эришиш мумкин. Сиз турмуш ўртоғингизни қай даражада тушуна оламан, деб ўйлайсиз? Қуйидаги тест бу саволга жавоб топишингизга ёрдам беради. Бунинг учун иккингиз ҳам жавоб беришингиз талаб этилади.

1. Сиз жуфтингиз билан ҳамиша жиддий муносабатда бўласизми?

а) Ҳа - 1;

б) Бунга умуман эҳтиёж йўқ - 0;

в) Гоҳи-гоҳида -2.

2. Шахсий ва бирдан жавоб бериш қийин бўлган саволингизга дарҳол жавоб талаб қила оласизми?

а) Ҳа - 0;

б) Пайтини пойлаб, савол бераман - 1;

в) Йўқ - 2.

3. Сизнингча, у шахсий сирларини сиздан яширадими?

а) Ҳа - 1;

в) Билмадим - 2;

в) Барибир хабардор бўламан - 0.

4. Ҳар қандай вақт ва шароитда ҳам у билан суҳбатлашаверасизми?

а) Ҳа - 0;

б) Шароитга қараб иш

тутаман - 1;

в) Йўқ, бунга унинг бўш вақти йўқ ҳисоби - 2.

5. Ўзаро суҳбатда одоб қоидаларига риоя қиласизми?

а) Ҳа - 1;

б) Йўқ, ўйламай гапираверамиз - 2;

в) Баъзан бўлиб туради - 0.

6. Унга муаммоларингизни айтсангиз, у...

а) Сизни тушунмайди - 2;

б) Иши ҳам бўлмайди - 1;

в) Доим ёрдамга тайёр - 0.

7. Бирор масала борасида ўзаро маслаҳат қиласизми?

а) Баъзан - 2;

б) Кўпинча бирор тўхтамга кела олмаймиз - 1;

в) бошқа биров мени яхшироқ тушунган бўларди, дейсиз - 0.

8. Баъзан бегоналар турмуш ўртоғингизга қараганда сизни яхшироқ тушунадими?

а) Ҳа, баъзан бўлиб туради - 1;

б) Йўқ, мен турмуш ўртоғимга ишонаман - 1;

в) Менга бегоналар афзалроқ - 2.

9. Турмуш ўртоғингиз гапириб турибди, аммо хаёлингиз бошқа жойда...

а) Шунақаси ҳам бўлиб туради - 2;

б) Йўқ. Уни доим эътибор билан тинглайман - 0;

в) Фикримни жамлаб, уни тинглашга ҳаракат қиламан - 1.

10. У билан суҳбатда доим устун бўлишга интиласизми?

а) Албатта - 2;

б) Йўқ, кўпроқ уни

тинглайман - 0;

в) Иккимиз ҳам баробар гапирамиз - 1.

Балларингизни ҳисобланг ва натижани текширинг.

0-10 балл: Оилангизда муаммолар бамаслаҳат ҳал қилинади. Сиз доим жуфтингиз билан маслаҳатлашасиз. Биргаликда ҳар қандай муаммога жавоб топасиз. Кўпчилик сизга ҳавас қилади.

11-29 бал: Турмуш ўртоғингизга ишонасиз, аммо ҳамма сирингизни ҳам айтавермайсиз. Муаммоларни биргаликда ҳал қилишингиз мумкин. Аммо аксига олиб, кўпинча бунинг тескариси бўлади. Ўзаро ишончсизлик шундай оқибатга олиб келади. Шунинг учун ҳам аксарият ҳолларда бир бирингизни тушунишга интилишингиз мақсадга мувофиқ.

НИГОР тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди