Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 07.08.2014

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ:

ЖАМИЯТДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАР ШАКЛЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Ҳозирги кунда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Айтиш керакки, фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил иш юритиши ва чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қўшма қарори ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ўз навбатида, Олий Мажлис ҳузурида Жамоат фонди ҳамда таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларининг ваколатли вакиллари билан бирга депутатлар, молиявий тузилмаларнинг масъул ходимлари кирган Парламент комиссиясининг ташкил қилиниши ҳам эътиборга сазовордир.

Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти - маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бунда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш фойдадан холи бўлмайди.

Шулар қаторида соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асосини яратиб берадиган қонун ҳужжатлари мажмуасини ишлаб чиқиш ҳам шубҳасиз, ижобий самаралар беради деб умид қиламиз.

Мухтасар қилиб айтганда, ана шу ҳуқуқий асослар мамлакатимизда демократик тамойилларни шаклланишида муҳим роль ўйновчи фуқаролик жамияти институтлари фаолияти янада юқори даражага кўтарилишини таъминлайди.

Муроджон КАРИМОВ,

Асака туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг

нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди