Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 07.08.2014

2014 ЙИЛ - СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ

Соғлом авлодни камолга етказайлик

Ҳар бир инсон ўз фарзандининг соғлом, бақувват ва комил инсон бўлиб улғайишини орзу қилади. Бироқ бу орзуга етиш учун хоҳишнинг ўзи етарли эмас. Бунда ҳар бир ота-она, ҳар бир шахс ўз олдида катта масъулият турганини ҳис қилмоғи ҳамда зиммасидаги бурч ва масъулиятни адо этмоғи керак.

Истаймизми, йўқми, она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши ота-онасининг саломатлик даражаси билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, улардаги аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш ўта муҳим. Буни ёшларимиз тўғри англамоқлари лозим. Чунки бу умумжамият манфаатлари, миллат келажагини белгиловчи масала ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан ушбу долзарб масалаларга доир кўплаб қарорлар қабул қилинди. Айниқса, 2014 йилнинг "Соғлом бола йили" деб номланиши бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар эшигини очди. Хусусан, муассасамизда ҳам "Соғлом бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, мазкур йўналишдаги ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Маҳаллалар, таълим масканлари ҳамда меҳнат жамоаларида фуқаролар саломатлигини сақлаш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилиб, биринчи галда оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, оилавий спортни ривожлантириш муҳимлиги тушунтирилмоқда. Айниқса, овқатланиш қоидалари, ҳар хил хасталикларнинг олдини олиш мақсадида иммунитетни кучайтирувчи озуқаларни, турли дамламаларни истеъмол қилишга қаратилган ишларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Илк ёшдаги болаларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилмоқда. Туғиш ёшидаги аёлларнинг, умуман, аҳоли саломатлигини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда соғлом авлодни камолга етказиш учун аёлларгина эмас, балки эркаклар ҳам масъул эканлигини кўпчилик англаб етмаяпти. Чекиш, спиртли ичимликларни мунтазам равишда ичиш, ахлоқий нопоклик каби иллатлар наслга салбий таъсир этиши, зурриёдларнинг носоғлом туғилишига сабаб бўлишини ҳар бир ота, бўлажак куёв, балоғат остонасида турган ўсмир унутмаслиги керак. Шу билан бирга, улар аёлларни авлодлар занжирини боғловчи ришта сифатида авайлаб, асраши, унга ҳар томонлама кўмак бериш лозимлиги, уни оғир меҳнатдан, тушкун ҳолатлардан, руҳий зўриқишлардан эҳтиёт қилиш ҳар бир эркакнинг инсоний бурчи эканлигини унутмаслик лозим.

Роҳилахон ЖАМОЛОВА,

аёллар шифокори.

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди