Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 07.08.2014

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ

Кўпроқ мева енг - соғлом бўласиз

Мевалар инсон организми учун зарур бўлган асосий витаминларни, дармондориларни сақловчи ва уни етказиб берувчи маҳсулотлар ҳисобланади. Уларни истеъмол қилиш нафақат соғлиқни мустаҳкамлайди, балки тиббий дори-дармонлар ўрнини ҳам бемалол боса олади.

Мевалар амалда инсон организми учун муҳим бўлган С витаминининг табиий манбаи ҳисобланиб, чорва маҳсулотларида бу витамин кам миқдорда бўлади ва тез парчаланиб кетади. Инсон организмида айнан С витамини кам миқдорда бўлгани учун ҳам уни йил давомида хўл меваларни истеъмол қилиш орқали тўлдириб бориши зарур.

Меваларда асосан, калий, кальций, магний, фосфор ва темир каби моддалар мавжуд бўлиб, юрак-қон томир, буйрак ва бошқа хасталикларнинг олдини олади. Қуруқ мевалардан туршак, қора олхўри, майиз ва шафтоли айниқса, ўрик таркибида калий моддаси кўп миқдорда сақланади. Мевалар инсон организмини темир моддаси билан таъминловчи асосий манбаа ҳисобланиб, уларнинг таркибидаги темир моддаси ҳар қандай тиббий дори-дармонга нисбатан инсон организми томонидан осон ва яхши қабул қилинади. Айниқса, шафтоли, анжир, ўрик, олма, олхўри ва хурмо темир моддасига бой мевалардир.

Атеросклероз, инфаркт-миокард ва гипертония хасталиги билан касалланган одамларни даволашда мевалар таркибида ёғ, холестерин ва ош тузининг мавжуд эмаслиги ҳамда инсон танасидан холестерин моддасини чиқариб ташлаш хусусиятига эга бўлган аскорбин кислотаси ва калий тузларининг мавжудлиги билан жуда аҳамиятли саналади. Шунинг учун ҳам хўл меваларни тез-тез истеъмол қилиш инсон саломатлигида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, ўсмир ҳамда ёш болаларнинг меваларни истеъмол қилиши жисмонан куч-қувватга тўлишишида, ақлан ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Асосан, калий моддасига бой меваларни мунтазам равишда қабул қилиш қон босими кўтарилишининг олдини олади ва инсульт хавфини қисқартиради. Бу борада тузни маълум миқдорда чеклаш мақсадга мувофиқ. Шифокорларнинг фикрича, калий фойдали бўлишига қарамай, меъёрдан ортиқ қабул қилинса, саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Албатта, барча нарсада меъёр устун бўлгани каби меваларни истеъмол қилишда ҳам меъёр афзал. Шу боис, мутахассислар кунда 4 кг. калий истеъмолини афзал дея таъкидлайдилар.

Шунингдек, мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам узоқ умр кўришнинг муҳим воситалардан бири саналади. Анор, узум, апельсин, олма шарбатлари таркибида организм қаришини секинлаштирувчи ҳамда тери ва соч ҳолатини яхшиловчи антиоксидантлар мавжуд. Шарбатдаги витамин ва минераллар организмдаги бутун тизимлар фаолиятини яхшилайди. Анемия ва юрак хасталикларининг олдини олишда ёрдам беради, иммун тизимини мустаҳкамлаши ҳисобига юқумли касалликларни бартараф этади. Аммо шуни ҳам ёдда тутиш керакки, шарбатлар янги сиқиб олиниб, оз-оздан ичилгандагина фойдали ҳисобланади.

Мухайё МИРЗАКАРИМОВА, Асака тиббиёт коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди