Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 07.08.2014

ДИЛ ТУҒЁНИ

Бугуннинг оталари

Ҳаёт гўзал. Бир қарашда ҳаётда ҳамма нарса оддий ва осондай туюлади кишига. Аслида-чи? Аслида ҳаёт шу қадар мураккабки, унинг сиру синоатига тушунолмаймиз. Оддий деб қараган манзараларимизни англашга ақлимиз калталик қилиб қолади.

...Қизлар тонг саҳардан хонадонларни яшнатадилар. Сувлар сепиб, чор-атрофни супуриб, чиннидай тоза қилиб қўядилар. Улар эрта тонгдан оталарни кўришлари билан гулгун яйраб: "Ассалому алайкум, дадажон, яхши дам олдингизми? Нонушта тайёр" дея уларга пешвоз чиқиб, дастурхонга таклиф қиладилар. Минг афсус жавобдан кўнгиллари тўлмайди, истар истамас: "Валекум! Яхши".

Қизлар эса оталари уларни мақташларини, "баракалла, дастёр қизим", деган ширин сўзлар билан алқашларини жуда-жуда истайдилар.

Тўғри, беш қўл баробар эмас. Турфа хил одамлар бор. Қизларини еру кўкка ишонмайдиган оталарга ҳавасимиз келади.

Умуман, бугун оталар қизларига, фарзандларига вақт ажрата оляптими?

Мактабга ёки ўқишга олиб борадими? Муаммолари билан қизиқадими? "Ўқишларинг яхшими, она-қизим", дея сўрайдиларми? Қизиқишлари билан ўртоқлашадиларми, китоблар совға қиладиларми? Ана шу каби саволлар билан бир неча дугонамга мурожаат қилдим. Афсуски, уларнинг кўпчилигидан ижобий жавоб эшитмадим.

Шундай бўлса-да, иродаси метиндак қизларимиз оталарини тушунадилар ва яхши кўрадилар. "Ахир нима қилмасин, яхши бўлади", деб қиладилар-да, дея кўнгилларини овунтирадилар. Ишлари кўп-да, вақт топа олмаяптилар дея, оталари билан мириқиб суҳбат қуришни соғиниб кутадилар. Соғинчли кунлар эса ўтаверади, ўтаверади...

... Оталаримиз бизни тушунишларини, бизга эътиборлироқ бўлишларини жуда-жуда истардик.

Хулосани оталаримизнинг ўзлари қилсин.

Зулхумор АКБАРОВА,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди