Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 07.08.2014

БЕТАКРОР ОБИДАЛАР

Дунёнинг буюк иншоотлари

Жаҳон цивилизацияси жараёнида инсоният томонидан жуда кўп бетакрор обидалар барпо этилди. Улар ўзининг ноёб ва гўзаллиги билан асрлар давомида инсониятни лол қолдириб келмоқда. Айни кунда дунёнинг мўъжизалари дея таъриф берилаётган бир қатор меъморий ёдгорликлар ана шулар жумласидандир. Қад ростлаган даврдан буён неча асрлар ўтса-да, инсон ақл-тафаккурининг тимсоли сифатида улар ўз салобатини асло йўқотган эмас.

Ана шу мўъжизалар ҳақида матбуот нашрларида кўп бор ёзилган. Шундай бўлса-да, улар ҳақидаги мухтасар маълумотларни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз.

КОЛИЗЕЙ

Флавий амфитеатри яъни, Колизей бир неча юз йиллар ўтса ҳам ўз салобатини йўқотмаган. Римга келган ҳар бир сайёҳ ушбу ноёб меъморчилик обидасини зиёрат қилмай кетмайди. У Римнинг тимсолига айланган. Колизейнинг қурилиши император Веспасиан томонидан бошланган ва орадан саккиз йил ўтиб, унинг ўғли Тит даврида тугалланган. Муҳташам иншоотнинг очилишига бағишланган тантана 100 кун давом этган. Колизей тўрт қаватли бўлиб, уч қават аркалар, энг юқориси устунлар билан ўралган. Энг пастки аркалар кириш-чиқиш вазифасини бажарган. Бино 48,5 метр баландликка эга. У 156Х198 метрли эллипс шаклида қурилган. Колизейнинг бундай шаклдалиги томошаларни янада яхшироқ кўриш имконини берган. Бу ерга йиғилган 50 минггача одамлар гладиаторлар жанги, ёввойи ҳайвонлар ови каби антиқа томошаларнинг гувоҳи бўлишган. Насроний динига биринчилардан бўлиб ўтган одамлар ҳам айнан Колизейда жазоланган. Қайд этиш керакки, римликлар мазкур иншоотни барпо этишда техникага оид билимлар, ихтирочилик қобилиятлари ва бор маҳоратларини ишга солганлар. Масалан, ёмғир ёққанда ёки жазирама бўлган пайтларда бинонинг усти махсус қурилма ёрдамида улкан чодир билан ёпилган. Бу қурилманинг изларини ҳозирда ҳам кўриш мумкин. Саҳна остида эса ўйинлар ўтказишда қўл келадиган турли механик қурилмалар, гладиаторлар ва ёввойи ҳайвонлар юришига мўлжалланган йўлаклар бўлган. Бу улкан томошагоҳдаги намойишларни император ва сенаторлар ўзлари учун махсус ажратилган жойдан туриб кузатганлар.

НОТР-ДАМ ДЕ ПАРИ

Париждаги она маъбуди собори ХII асрда Морис де Сюлли томонидан режалаштирилган бўлиб, 1163 йилга келиб қирол Людовиг VII ва Парижга ташриф буюрган руҳоний ота Александр томонидан унинг пойдеворига биринчи тош қўйилган. Қурилиш ишлари шарқдан ғарбга қараб 100 йилдан кўп вақт давом этган.

Собор 10 000 кишидан иборат шаҳар аҳолисининг барчасини ўз бағрига сиғдира олиши лозим эди. Лекин унинг қурилиши 150 йилдан ошиб кетди. Бу вақтда эса Париж аҳолиси бир неча марта кўпайди. Соборга кириладиган уч эшик бўлиб, улар арк шаклида қурилган эди. Обиданинг ғарбий қисмида эса 11 зинадан иборат кенг пиллапоя бор эди ва у асосий пештоққа олиб борарди. Пештоқлар атрофидаги шоҳсупаларга тўрт ҳайкал ўрнатилган. Булар авлиёлар, пайғамбарлар ва фаришталар ҳайкаллари бўлиб, уларнинг кўзлари паришонхотирликни ва бефарқликни ифодалар эди. Собор ичидаги панжарали галереяда турли ҳайвонлар, предметларнинг ҳайкаллари ва бошқа жиҳозлар мавжуд бўлиб, улар ўзининг ранг-баранглиги билан одам кўзини қамаштирар эди.

ХIХ асрга келиб машҳур собор ўзининг борлиғини йўқота бошлади. Занипоя ва бир неча ҳйкаллар ғойиб бўлди. Обиданинг ичидаги галерея ва бошқа хоналар таъмирталаб бўлиб қолди.

1841 йилда Нотр-Дам де Парини сақлаб қолиш учун ҳукумат махсус қарор қабул қилди. 1845 йилда меъмор Э. Виолле-ле-Дюка бошчилигида соборни капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Фақатгина таъмирлашдан сўнггина собор ўзининг асл қиёфасига қайтди.

Ҳозирги пайтда собор нафақат Франциянинг, балки жаҳоннинг энг машҳур обидаларидан бири ҳисобланади. Унга йил давомида дунёнинг турли чеккаларидан миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади.

(Давоми бор).

Хосият СИДДИҚОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди