Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

ТАВСИЯ

КОМПЬЮТЕРНИ ЧАНГ ВА КИРДАН ТОЗАЛАШ

Кўпчилигимиз вақтимизнинг асосий қисмини компьютер қаршисида ўтказамиз: уйда, ишда. Ҳар қандай техникага зарурат бўлганидек, компьютерни ҳам вақти-вақти билан тозалаб туриш керак.

Мониторга қаранг: унда албатта бармоқ излари, чанг ва кир чизиқларини кўрасиз. Клавишлар орасида эса соч толалари, қачонлардир тўкиб юборилган қаҳва қолдиқлари топилади; "сичқонча" эса гиламча устида аввалгидек сирғалмайди. Демак, уни яхшилаб тозалаш керак.

Аввал компьютерни ишлашдан тўхтатамиз. Яхшиси, "пилот"ни ўчириш билан кифояланмай, розеткадан суғуринг.

1. Мониторни тозалаш:

Болалар компьютерда ўйин ўйнашган ёки бир-бирларига ниманидир тушунтириш учун бармоқларини экранга ниқташган. Бу доғларни дарҳол тозалаб ташлаш керак. Бунинг учун махсус намланган салфеткалар ёки монитор тозалаш учун мўлжалланган махсус воситалар мавжуд. Юмшоқ тоза латтани илиқ сувда ҳўллаб, яхшилаб сиқиб олингда, мониторни аввал шу латтада, сўнг қуруқ латтада артиб чиқинг.

Айримлар мониторни спирт билан артади, лекин бу мумкин эмас, чунки баъзи мониторларда махсус қоплама мавжуд, спирт шу қопламани зарарлаши мумкин.

2. Клавиатура ва "сич-қонча"ни тозалаш:

Кўпгина клавиатураларнинг клавишларини ажратиб олишмумкин. Агар ажратиб олинган клавишларни қайта жойлашни эпласангиз, шу усулда тозаланг. Клавиатурани ажратмаган ҳолда тозаламоқчи бўлсангиз, махсус спиртли салфеткалардан фойдаланинг. Асосийси, ҳеч қачон клавиатура устига сув тўкманг.

"Сичқонча"ни ҳам тозалаш керак. Спиртда ҳўлланган пахта бўлаги ёки оддий латтада тозаланг. Эҳтиёткорлик билан очиб, ичини ҳам тозалаш мумкин. "Сичқонча" юрадиган гиламчани эса совунли сувда ювиб, қуритинг.

Мониторни тез-тез, ҳафтада бир марта, "сичқонча"ни ҳар 3 ойда тозалаб туриш лозим.

ЗИЛОЛА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди