Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

Пазанда маслаҳати

ТОВУҚ ГЎШТЛИ УГРА ОШИ

Сўйилган товуқни тозалаб, совуқ сувда ювиб юборганингиздан кейин бўлакларга бўлиб чиқасиз ва кастрюлькага солиб, 1 соат давомида милдиратиб қайнатасиз. Ҳосил бўлган кўпикни олиб, сомон шаклида тўғралган сабзи, паррак-паррак қилиб тўрғалган пиёз ва картошка, туз, лавр япроғи солиб, то сабзи пишгунча қайнатаверасиз.

Сўнгра тухумда тайёрланган хамирдан угра соласиз, пишгач оловдан олиб бир оз дам едирасиз. Дастурхонга тортиш олдидан ҳар бир косага 1 бўлак гўшт билан бирга суюқ ош қуйиб, бетига укроп сепасиз.

Хамири учун: 300 г. ун, 2 дона тухум, 0,5 чой қошиғида туз.

Шўрвасига: 500 г. товуқ гўшти, 2 дона сабзи, 2-3 дона пиёз, 1 дона картошка, лавр япроғи, туз таъбга кўра, устига сепиш учун эса 1 боғ укроп.

ТВОРОГЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Керакли масаллиқлар: Маргарин 250 гр., туз 1 чимдим, творог 250 гр., ун 2,5 ст., тухум 1 та, шакар 80-100 гр., ванилин 0,25 чой қошиқ.

Маргарин творог билан аралаштирилади. Сўнг ун солиб, хамир қорилади. Хамир ёйилади ва унга печенье шакли берилади. Тайёр печеньелар устига аталанган тухум суртилади. Кейин шакарга ботирилиб олинади. Духовкада қизаргунча пиширилади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди