Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ПАХТАНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК!

Шу кунларда юртимизда пахта йиғим-терими бошланди. Ушбу жараёнда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш муҳимдир. Демак, пахтани ёнғиндан сақлашда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

- Пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, хирмонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш зарур;

- Мавсумга жалб этилган барча турдаги транспорт воситаларида пахтани техник жиҳатдан носоз бўлган автомобиль ва тракторларда ташиш таъқиқланади, ҳар бир транспорт учқун сўндиргич ва ёнғин ўчиргич билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади;

- Пахтани транспорт қатнов йўлларида, жамоат жойларида, болалар боғчалари ва мактаблар яқинида қуритиш мумкин эмас;

- Пахта заводлари, тайёрлов пунктлари, хирмонлар, пахта қуритиш жойларида, шунинг-дек, пахта юкланган транспорт яқинида сигарет чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш қатъиян маън этилади;

- Пахта теримига жалб этилган ҳашарчилар жойлашган масканларнинг ёнғин ҳавфсизлиги ҳолати талаб даражасида ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши зарур;

- Ҳашарчилар жойлашган бино, ёрдамчи хона ва омборларда носоз электр тизимлари, вақтинчалик ўтказилган электр сим ва кабеллардан фойдаланиш, тез ёнадиган суюқ ёнилғиларни сақлаш, овқат тайёрлашда ва хоналарни иситишда электр асбобларидан фойдаланиш, хоналарни ёритиш учун шам ёқиш таъқиқланади.

- Фавқулодда ёнғин содир бўлганда жойлардаги ёнғин хавфсизлиги қисмларига "01" телефони орқали зудлик билан хабар бериш керак;

Азиз ҳамюртлар! Пахта-халқ бойлиги. Унинг ҳар бир мисқоли тинимсиз меҳнат, катта машаққат эвазига яралган. Шунинг учун далаларимиздаги оқ олтинни асраб-авайлаб, йиғиб-териб олайлик.

Эркинжон ЖАББОРОВ,

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди