Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 18.09.2014

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ УНУТИЛМАЙДИ

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "Истиқлол берган имкониятлар: Ўзбекистон кеча ва бугун" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, депутатлар ва ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган тантанадаги нутқи, шунингдек, жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти" мавзусидаги халқаро конференциядаги маърузаси мазмун-моҳияти ҳамда ғоясини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, халқимизнинг бой ва бетакрор маданий, маънавий ҳамда ахлоқий мерос ва миллий анъаналарига таянган ҳолда фуқароларимизни, айниқса, ёшларни миллий ғурур, истиқлол ғояларига ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кўп асрлик миллий қадрият ва урф-одатларни сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш хусусида сўз юритилди.

Тадбир қатнашчиларига мавзу доирасида кенг маълумотлар берилди, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда бир гуруҳ юртдошларимизга, партия фаолларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Д. АСҚАРОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди