Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 18.09.2014

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

Фаол ва жонкуяр маслаҳатчи

Маҳалла - жамиятнинг бир бўғини экан, унинг ободлиги, фаровонлиги ҳам, шубҳасиз, жамият тараққиётига катта ҳисса қўшади. Маҳалла ривожида, табиийки, маслаҳатчиларнинг алоҳида ўрни бор. Маслаҳатчи қанча фаол ва оқил бўлса, маҳалла аҳли шунча аҳил, тадбиркор, шу қадар уюшқоқ бўлади.

Бугун Пахтобод тумани Уйғур қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Гузар маҳалласида ободончилик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Бунда маҳалла маслаҳатчиси Зулфия Жўраеванинг хизматлари катта.

Маслаҳатчи сифатидаги фаолиятини 2009 йилда бошлаган Зулфияхон ўтган ана шу давр ичида маҳаллада бир қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. У маҳалладаги, 780 та оилада яшовчи 2570 нафар аҳолининг кўнглига йўл топа олди. Айниқса, маҳалладаги 1310 нафар хотин-қизларнинг яқин кишисига айланди. Уларнинг яхши-ёмон кунларида ёнида турди, қувончу мусибатларига шерик бўлди. Шу сабаб ҳам маҳалла орасида ҳурмат-эътибор топа олди.

Зулфия опанинг маҳалла фаоллари Феруза Исломохунова, Адолат Каримова, Зуҳриддин Мамасолиев, Пўлатжон Холбоев, Мирзабаҳром Исломохунов, Саидахон Тоҳировалар ҳамда маҳалла отинойиси Одинахон ая Давидовалар билан бирга турли маросим, тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, ортиқча дабдабасиз, камчиқим қилиб ўтказиш бўйича олиб бораётган ишлари яхши самаралар бермоқда. Дастурхончилар Ҳодисахон Ниёзова, маҳалла фаоллари Саодатхон Раҳмонова, Одинахон Қўчқорова, Омонхон Воҳидовалар эса маҳаллада ўтказиладиган тадбирларда, йиғину маросимларда маслаҳатчига доимо елкадош, ҳамфикр. Маҳалладаги 9 кишидан иборат яраштирув комиссиясининг фаолияти ҳам мақтовга арзирли.

- Оила муқаддас даргоҳ, - дейди маслаҳатчи З. Жўраева. - Арзимас келишмовчиликлар туфайли жар ёқасига келиб қолган оилаларни асраб қолиш маҳалла аҳлининг муҳим вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам бу ишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Маҳалладаги ҳеч бир одам ишсиз ўтирмайди. Каттаю кичикнинг қўлида бир ҳунар борлигини кўриб ҳавас қиласиз. Раънохон Маматова ўз уйида 6 нафар шогирди билан кўрпа-тўшак тайёрласа, Ойдиной Соипова эса рўмол, болалар ва катталар учун камзул, пайпоқ, қалпоқ тўқиб, маҳалладошлари жонига оро бўлмоқда. Оилавий касаначиликни йўлга қўйган Ғуломжон Холбоев ва Каримахон Сулаймоновалар фарзандлари ҳамда келинларини ҳам шу ишга жалб қилган.

Маҳалла ҳудудида 10- ҳамда 41-умумтаълим мактаблари жойлашган бўлиб, улар билан "маҳалла-оила-мактаб" ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Бу ҳамкорлик асосида ўқувчиларнинг ўқиши, юриш-туриши, маънавияти, одоб-ахлоқи назорат қилиб борилади. Ана шу каби ва бошқа кўплаб ишларда Зулфия опанинг жонкуярлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Зулфия Жўраева нафақат жамиятнинг фаол аёли, балки кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли оиланинг соҳибаси ҳамдир. У ўз севган иши, фаровон оиласи, борлигидан ҳамиша қувониб яшайди.

Зиммасидаги вазифани бекаму кўст бажараётган, фидойи ва фаол ана шундай маслаҳатчи ишлаётган Гузар маҳалласи янада обод бўлишига асло шубҳа йўқ.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди