Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 18.09.2014

ҲАЁТ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Ёқутистон мауглиси

ёки ўрмонда ўтган ўн кун

Тўрт ёшли Карина Ёқутистондаги Олом қишлоғида онаси ва бувиси билан яшайди. Ўша куни у уйда бувиси билан қолган, Шарик лақабли ити билан ўйнаб юрганди. Буви ухлаб қолди, уйғонганида эса қизча уйда йўқ эди. Қизиғи, кампир бундан хавотирга тушмади. Қизнинг онаси ҳам, бувиси ҳам уни қўшни қишлоқда турадиган отаси олиб кетганлигига ишонишарди. Ота эса қизи бувисиникида эканлигидан кўнгли тўқ эди. Шу тарзда роппа-роса тўрт кун қизалоқни излаш фикри ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Қўшни қишлоқдан отаси қизини кўргани келгандагина унинг йўқолганлиги маълум бўлди.

Кейин эса қизни қидириш бошланди. Қидирув ишларига юзлаб кишилар жалб этилди. Аммо ҳаммаси беҳуда кетди, ўт-ўланлар баланд, тунлари совуқ, бунинг устига атрофда бўри ва айиқлар изғиб юради. Бирдан Карина йўқолганининг тўққизинчи куни Шарик қишлоққа қайтди. Айнан у одамларни қизчанинг олдига бошлаб борди. Йигирма бир ёшли Артём Борисов Каринани ўтлар орасидан топди. Қизчани вертолётда касалхонага олиб кетишди.

- Карина жудаям жасур экан, - деди қутқарув хизмати психологи Екатерина Алексеева. - Биз ундан шунча кун давомида нима еб, нима ичганини сўраганимизда, у ўрмондаги меваларни териб еганини ва дарёдан сув ичганини айтди.

Каринани қишлоқдошлари "Ёқутистон мауглиси" деб аташмоқда.

Рус тилидан

Д. АСҚАРОВ таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди