Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 18.09.2014

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ

Кўнгил

Ойниса хола йигирма йилдан зиёд бир корхонада фаррош бўлиб ишлади. Бу вақт оралиғида неча маротаба раҳбарлар алмашди. Бироқ хола ўз ишини давом эттираверди. Тонг саҳарда келиб бинодаги йўлакларни, хоналарни бирма-бир тозалаб, чиннидай покиза қилиб қўярди. Ҳатто, гулларга сув қуйишни ҳам унутмасди. Иш вақти бошлангунча қиладиган юмушларини бажариб, уйига ошиқарди. Шу тарзда фарзандларини оёққа турғазди. Улар катта бўлиб, онасининг бу юмушидан орият ҳам қилишди. Бироқ Ойниса хола тирикчиликнинг айби йўқ, қолаверса, ернинг юзини очиш, саришталик, озодалик учун қилинган ишнинг савоби улуғлигини болаларига уқтириб, қулоғига сингдирди.

Фарзандлари ҳам меҳнатнинг қадрига етиб улғайишди. Қўлларидан иш келадиган бўлиб қолганида онахон нафақага чиқди. Ишхонасидагиларнинг кўпи холани нафақага чиққанини сезмай ҳам қолишди.

Байрам баҳона қизлари, куёвлари, набиралари бирин-кетин ҳовлини тўлдиришди. Кўримсизгина ҳовлиси улар билан янада гавжумлашди.

Шу пайт ташкилотга яқиндагина раҳбар бўлиб келган йигит, бир-иккита аёллар билан кириб келганида Ойниса хола шошиб қолди.

Келин, қизлари бир зумда кўрпача ёзиб, меҳмонларни ичкари уйга бошлади. Салом-аликдан сўнг раҳбар йигит онахонни ҳам ўтиришга таклиф қилди.

Ойниса хола қўлини дуога очди. - Илоҳим, юртимиз тинч, мартабаларинг бундан-да улуғ бўлсин, омин. Хуш келибсизлар!

- Раҳмат, хушвақт бўлинг, хола. Корхонамизда узоқ вақт ишлаган экансиз. Вақт топиб, фахрийларимиздан ҳол-аҳвол сўраб қўяйлик, дедик. Мана, бугун сизникига келдик. Мана бу арзимас совға сизга, оз бўлса ҳам кўп ўрнида кўрасиз.

Бошлиқ қўлидаги туҳфани холага узатди.

- Овора бўлибсизлар-да, болам.- Ойниса холанинг кўзлари ёшланди. У шунча йил фаррошлик қилиб, совға олиш тугул, бирор марта раҳмат ҳам эшитмаганди. Фарзандлари, куёвларининг олдида кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан кўнгли кўтарилди.

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди