Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 18.09.2014

ТАВСИЯ

Сизни семизлик қийнаётган бўлса,

ҚУЙИДАГИ ТАВСИЯЛАР ОЗИШИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Кўпчилик хотин-қизлар семизликка қарши курашнинг энг осон йўли кам овқат ейиш ёки оч юриш деб ўйлашади. Бу хато тушунча. Чунки узоқ йиллар давомида олиб борилган илмий текширишларнинг кўрсатишича, очлик натижасида жигар ва юрак фаолиятига зарар етади.

ЭНГ ЯХШИ САМАРАЛИ ДАВО УСУЛИ

Калорияси паст бўлган овқат рационини қўллашдир. Бунда истеъмол қилинадиган овқат калорияси, яъни қуввати анча паст (1800-2000 ккал) бўлиши лозим. Шундагина организмдаги ёғлар парчаланиб, ортиқча оғирлик йўқола бошлайди. Таомнинг таркибида углеводлар кам бўлиб, оқсил ва витаминлар кўп бўлиши учун овқатни ўсимлик ёғида пиширган маъқул.

Ҳар куни овқат олдидан аччиқ-чучук, турли салатлар ейилса, мақсадга мувофиқ бўлади, ошқозон тўлиб, қорин очлиги йўқолади.

МЕВА-САБЗАВОТЛИ ПАРҲЕЗ КУНЛАРИ

Ҳафтада 2 марта озиш кунлари ўтказиш керак. Бу кунларда олма, қовоқ, бодринг ва сабзини хомлигича ейиш тавсия қилинади. Масалан: 1,5 кг. кўк, аччиқ олмани (ширин сортлари тўғри келмайди), кунига беш қисмга бўлиб, фақат шу маҳсулотни истеъмол қилиш лозим. Биринчи кунлари ўрганмаган беморларга қийин, албатта, овқат егиси келади, баъзи ҳолларда билмасдан еб ҳам қўяди. Лекин шундай озиш кунларига 3-4 марта амал қилинса, киши муайян тажрибага эга бўлиб олади.

ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР

Эрталабки бадантарбия ва жисмоний меҳнатнинг бирор ёқадиган тури билан доимий равишда шуғулланиб туриш мақсадга мувофиқ. Дарвоқе, узоқ вақт пиёда юриш ҳам жисмоний ҳаракатга киради.

ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН!

Озиш учун парҳез қилаётганлар тез-тез эндокринолог шифокор билан маслаҳатлашиб туришлари керак. Тавсия қилинган, иштаҳани бўғадиган таблеткаларни ўз вақтида ва белгиланган миқдорда қабул қилиш даволанишнинг муҳим омилидир.

ПАРҲЕЗДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Парҳезда енгил сингадиган углеводлар (кондитер маҳсулотлари, қанд, ҳар хил мурабболар) бўлиши лозим.

Ёғ босган одамлар овқатида углеводлар кам, оқсиллар, витаминлар кўп, ёғлар озроқ миқдорда бўлиши керак. Углеводларни 100-150 граммдан ортиқ емаган маъқул. Енгил сингадиган углеводлар, яъни қанд ёғнинг ёғ тўқимасида синтезланишига ёрдам бериб, инсулинни фаоллаштиради, бу эса уларни полисахаридларга - қийин сингадиган углеводларга айлантиради. Республикамизда қишин-ёзин парҳезбоп маҳсулотларнинг сероблиги йилнинг ҳар қандай мавсумида парҳез сақлаш имконини беради.

Тавсия этиладиган калорияси кам парҳез ортиқча вазннинг қисқа вақт ичида йўқолишига имкон бериши, бемор аҳволини яхшилаши учун қулай бўлиши зарур. Чунки ёғ босими узоққа чўзиладиган касаллик ҳисобланади. Парҳез таом ёғ босган кишиларга узоқ муддатга буюрилади. Шу сабабли парҳез буюришда беморнинг ўзига хос ҳаёт шароити, ўзи ўрганган ва севиб истеъмол қиладиган овқатларни ҳисобга олиш керак.

"БАҚАЛОҚЛАР ШЎРВАСИ"

Семизлар "бақалоқлар шўрваси" деб аталган таомни ҳафтада 2 марта истеъмол қилганида 1,5-2 кг. вазн йўқотгани аниқланган. Агар сиз ҳам озишни истасангиз, ана шу шўрвани 1-2 ой эринмасдан, иродани бир жойга тўплаб, ичиб кўринг. Муолажани охиригача олиб борсангиз, албатта, кутилган натижага эришасиз.

Шўрва учун зарур масаллиқлар: 5-6 дона ўртача пиёз, 5 дона кичикроқ помидор, иккита ўртача булғор қалампири, 1 кг. карам, 1 боғ укроп, 1 боғ сельдерни майдалаб, кастрюлкага солинади ва 2 литр совуқ сув қуйилади. Паст оловда қайнатилади. Таъбга кўра туз қўшилади (иложи бўлса тузни камайтириш керак). Сув қайнаб чиққандан кейин шўрва яна 40-50 дақиқа қайнатилади. Тайёр шўрва бир кунда учга тенг бўлиб истеъмол қилинади. Шўрвани қора нон билан ичиш тавсия этилади.

Шўрва ичилган куни, бошқа ҳеч нарса истеъмол қилинмайди. Шўрва қоринни тўқ тутади ва енгил ҳазм бўлади. Натижа узоқ куттирмайди - 1 ойда вазнингиз 4-6 кг.га камайиши аниқ.

ХУШНУД ВА ХУШБИЧИМ БЎЛИНГ!

Агар юқоридаги маслаҳатларга тўла риоя қилсангиз, қоматингиз ҳамиша хушбичим, кайфиятингиз аъло, қадамларингиз енгил, соғлигингиз мустаҳкам бўлади. Сарвқомат бўлай десангиз, муттасил ҳаракатда бўлинг. Оз-оздан ва тез-тез овқатланинг. Ҳар куни 15-30 дақиқа бадантарбия машқларини бажаришни канда қилманг.

"Семизлик ва унга қарши 31 маслаҳат" китоби асосида УМИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди