Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 25.09.2014

Ёш истеъдодларимиз

ҒОЛИБЛИК МУБОРАК, МАФТУНАБОНУ !

Мактабимизда спорт ўқувчилар саломатлигига қай даражада таъсир этиши масаласи доимий ўрганиб борилади.

Таҳлил натижаларига кўра, спорт билан шуғулланадиган ўқувчиларнинг турли касалликларга чалиниши бошқаларга нисбатан анча камлиги қолаверса, уларнинг дарсларга қатнишиши ва ўзлаштириши юқори эканлиги маълум бўлмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб мактабда ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Натижада жисмонан соғлом, турли спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритаётган ўқувчилар сафи тобора ортиб бормоқда.

Ушбу мактабнинг 2-синф ўқувчиси Мафтунабону Эргашалиева ҳам "Garmoniya ELIT" болалар ва ўсмирлар спорт клубида бадиий гимнастика билан шуғулланади. У ўзининг қизиқувчан, интилувчанлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради. Шу боис ҳам Мафтуна яқинда Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган "Қувноқ карвон" мусобақасида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб диплом билан тақдирланди.

- Мафтуна мактабга илк қадам қўйган кунларидан бошлаб ўзининг дадиллиги, чаққонлиги билан барчанинг эътиборини қозонган, - дейди 10-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитвчиси Гулзода Нишонова. - Турли бадиий тадбирларда ҳам ўзининг ажойиб рақслари билан барчани лол қолдиради. Мафтунадаги истеъдодни сезиб, ота-онаси билан маслаҳатлашиб бадиий гимнастика тўгарагига боришни тавсия этдик.

Мафтуна гимнастика тўгараги машғулотларига қизиқиш билан қатнади. Натижа ёмон бўлмади. Мана бугун эришган ютуқларидан барчамиз мамнунмиз. Ишонамизки, Мафтуна келгусида бундан-да юксак марраларни забт этади.

Мафтунабонунинг бадиий гимнастика бўйича устози Мавлудахон Ҳамидова ҳам ундаги иқтидор, интилувчанликни ҳисобга олиб, гимнастиканинг ўзига хос жиҳатларини пухта ўргатмоқда.

- Мен эришган ютуқда ота-онам ва устозларимнинг ўрни катта, - дейди жажжи қаҳрамонимиз. -Келажакда фақат аъло баҳоларга ўқиб, маҳоратли спортчи бўлишга интиламан.

Юртимизда Мафтунабону каби истеъдодли қизлар жуда кўп. Уларни қўллаб-қувватлашимиз, имконият ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришимиз лозим. Шундагина билимли, жисмонан соғлом ёшларимиз янада кўпаяди.

Наргизой САЙДУМАРОВА,

Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди