Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 25.09.2014

"Оқ олтин" - 2014

ФАХРИЙЛАР ИБРАТИ

Бугун вилоятимиз пахтазорларида йиғим-терим ишлари айни авж палласига кирган. Бободеҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш ҳар бир андижонликнинг азму қарорига айланган.

Кунлик терим суръатини ўсишига пахтакорларга елкадош бўлаётган ҳиммати баланд хашарчилар муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Олтинкўл тумани Кўмакай қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамидаги маҳаллаларнинг уюшмаган аҳолисидан ташкил топган 400 нафардан зиёд ҳашарчилари мавсумда фаол иштирок этмоқдалар. Улар 16-17-отрядларга бириккан ҳолда Тошкент массивининг "Бахт имкон ривож", "Бахт саодат йўли" фермер хўжалиги далаларида пахтакорларга кўмакдош бўлаётирлар.

Уларнинг саъй ҳаракати билан ҳар куни эл хирмонига 16 тоннага яқин оқ-олтин уюлмоқда.

- Бу хайрли ишда маҳаллаларнинг отахон ва онахонлари барчага ибрат бўлмоқда, - дейди Ойшахоним маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Одинахон Омонова. - Турсунхон ая Ибайдуллаева аллақачон саксон ёш довонидан ошган маҳалламизнинг мўътабар аёлларидан. Доимо ҳаракатда бўлишни ўзининг ҳаёт тарзига айлантирган онахонимиз ҳали дадил. Ҳар йили пахта мавсумида биринчилардан бўлиб пахтазорга йўл олади. Ҳар куни 100 кг. дан ошириб пахта тераётганидан, ёшларга хос ғайрат-шижоатидан ҳайратланаман. Васила Ҳожиматова, Манзурахон Каримова, отахонларимиздан Абдуғани Мирзаев, Рустамжон Ибрагимов, Абдуҳалил Абдувоҳидов каби фахрийларимиздан фахрланамиз. Улардан ибрат олиб, теримда иштирок этаётган ҳашарчилар сафи кундан-кун кенгайиб терим суръати ўсиб бормоқда.

- Миллий бойлигимиз бўлган пахтанинг ҳар бир мисқоли азиз. Уни йиғиб олишда пахтакорларга камарбасталик қилиш хайрли иш. Бундан ҳеч ким четда қолмаслиги керак. Зеро, ҳайрли иш инсонни мўътабар, умрини узун ва файзли қилади. Меҳнатга зеб берган кишининг тани сиҳат бўлади, - дейди саксон тўрт ёшли Турсуной ая Ибайдуллаева.

Далаларда ҳашарчилар ва теримчилар учун фермер хўжаликлари томонидан иссиқ овқат ташкил этилганлиги, илғор теримчилар рағбатлантирилиб борилаётганлиги йиғим-терим унумини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳашар - элга ярашар, дейди халқимиз. Миллий қадриятимизнинг гултожи бўлган бундай фазилатни қалбига жо қилган халқимиз бор экан, тез фурсатлар ичида хирмонимиз кўкка бўй чўзиб, кўзлаган марраларга эришамиз.

Баҳодиржон

УММАТОВ.

Суратда: Турсуной ая

Ибайдуллаева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди