Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 25.09.2014

Тарғибот гуруҳлари

ҲАШАРЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Етиштирилган пахта ҳосилини тез фурсатларда, нест-нобуд қилмай, йиғиб-териб олиш мақсадида бугун ҳар бир андижонлик ўрнини далада билиб, вилоятимиз пахта хирмонининг юксалишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ташаббуси билан "Пахта-2014" йиғим-теримида иштирок этаётган юртдошларимизга, ҳашарчи-талабаларга маданий хизмат кўрсатиш учун вилоятимиздаги санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, тарғиботчилар ҳамда хотин-қизлар қўмиталари фаолларидан иборат 4 та тарғибот гуруҳи ташкил этилди.

Айни кунларда ана шу тарғибот гуруҳлари вилоятимиз пахта далаларида бўлишиб, теримчиларга куч-ғайрат ва шижот улашмоқдалар. Хусусан, Улуғнор туманидаги 45-отряд таркибида теримда иштирок этаётган Андижон давлат тиббиёт институти ҳашарчи-талабалари, Марҳамат тумани Й. Охунбобоев номли массив далаларида пахта тераётган туман тиббиёт бирлашмаси ҳашарчилари, Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ қишлоғи далаларида йиғим-теримда фаол иштирок этаётган вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, Қўрғонтепа туманидаги Андижон қишлоқ хўжалик институти ҳашарчи-талабалари, шунингдек, Бўз, Андижон туманларида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган ҳашарчилар ҳузурида бўлиб, ўзларининг ранг-баранг бадиий дастурлари билан теримчиларга хушнудлик бахш этмоқдалар. Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва шеърият кечалари теримчиларга улкан маънавий озуқа бермоқда.

Концерт дастурларида З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театри, А. Бакиров номли ёшлар театри, "Лола" қўғирчоқ театри актёрлари, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлими, Андижон шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими, Андижон санъат коллежи, Академик ва халқ бадиий жамоалари бўлими "Мерос" ансамблининг хонанда, созанда ва раққосалари ўзларининг дилрабо ракс, куй ва қўшиқлари билан ҳашарчилар кайфиятини кўтаришга ва бу орқали терим суратини оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари шаҳар, туман маданият ва спорт ишлари бўлимлари томонидан ҳам режа асосида ўтказилмоқда.

Равшанбек ЭШОНОВ,

вилоят маданият ва спорт ишлари

бошқармаси бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди