Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 25.09.2014

Мулоҳаза

ТАБИАТНИ АСРАШ - БУРЧИМИЗ

Инсон саломатлиги, ҳаётининг фаровонлиги бевосита она табиатга боғлиқ жараёндир. Ота-боболаримиз ер инсонни едиради, тўйдиради ва кийинтиради деб бежизга гапиришмаган. Қолаверса, тупроқ, умуман, она табиат инсониятга беҳисоб неъматлар етказиб беради.

Хўш, бугун биз она табиатни, чор-атрофни асраб-авайлаб, покиза сақлай оляпмизми? Ана шу хайрли ишга қай даражада хисса қўшяпмиз? Қуйида ана шу мавзулар хусусида сўз юритамиз.

Инсон ҳаммавақт табиат билан ҳамнафас яшаб келган. Ҳаётимизда, турмушимизда биз учун зарур бўлган буюмлар, жиҳозлар, кийимлар ҳам аслида она табиатимизнинг бебаҳо маҳсулидир. Бироқ шиддат билан ривожланиб бораётган ҳаётимизда инсонлар томонидан она табиатни асраб-авайлашга, сув ва турли табиий бойликлардан оқилона фойдаланишга етарли эътибор қаратилмаётганлиги ҳам бор гап.

Узоққа бормайликда, ўзимиз кундалик ҳаётимизда гувоҳ бўлаётган айрим нохуш ҳолатларга тўхталсак. Яхши биламизки, кексалар болалигимиздан сув муқаддас, уни ифлослантириш гуноҳ деб айтишади. Бу кўпчиликни шуурига сингиб кетган. Шу боис ҳам аксарият одамлар сувни покиза сақлашга интиладилар. Минг афсус орамизда шундай инсонлар борки, уларнинг тутумларидан ҳайратга тушасан.

- Шаҳримиздаги айрим маҳаллаларда эрталаб баъзи бир қиз ва келинларнинг кўчани ариққа супураётганлигини кўриб, вужудим титраб кетади, - дейди меҳнат фахрийси Муҳаббат опа Раҳимова. - Наҳотки, ана шу қиз ёки келин ота-онаси, қўни-қўшнисидан бундай қилиш гуноҳ эканлигини эшитмаган бўлса? Ёки ўзи ҳам мулоҳаза билан иш юритмаса, ахир сувга ахлат оқизиш инсонийликнинг бирор бир мезонига тўғри келмайди, айниқса, миллатимиз кишиси учун бундан-да ортиқроқ пасткашлик бўлмаса керак.

- Эрталаб кўчадан ўтиб кетаётган эдим, - дейди Андижон шаҳридаги 6-сон маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Зоҳидахон Аҳмедова. - Ёши 15-16 ёшлар чамасидаги қиз уйидан чиқди-да, кўча ариғига дастурхон қоқиб, ортига қайтди. Дастурхонда нафақат нон ушоқлари, ҳатто, мева пўчоқлари ҳам бор эди. Буни кўриб у қизни тўхтатдим: "Қизим, нега дастурхонни ариққа қоқяпсиз, бирор четроққа қоқсангиз, ушоқларни қушлар еб кетади. Ариққа пўчоқ оқизиш, сувни ифлос қилиш гуноҳ-ку" дедим. Қиз жавоб бериш у ёқда турсин, мени эшитмагандай, бамайлихотир уйига кириб, эшикни қарсиллатиб ёпди. Билдимки, бу қиз яхши тарбия кўрмаган. Гуноҳу савобни англаб етмаслиги аниқ.

Ҳа, юқоридаги каби ҳолатлар ҳар қандай кишини ташвишлантиради. Юртни обод қилиш, покизаликни сақлаш, фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш борасида тинимсиз тарғибот ишлари олиб борилишига, газета ва телевидениеларда бу ҳақда қайта-қайта гапирилишига қарамасдан орамизда мана шундай кишиларнинг борлиги одоб-аҳлоқ, экологик тарбия, тарғибот борасидаги ишларимиз етарли эмаслигини кўрсатади. Бу яна ота-оналарнинг, қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг эътиборсиз ва бепарволигини англатади.

Халқимизнинг покизалик борасидаги ўзига хос тарбия, одоб-аҳлоқ меъёрлари ҳар бир юртдошимизнинг қалбида, шуурида бўлиши керак. Бу масалада, айниқса, ёшларимизга кўп гапиришимиз, фарзандларимизга болалигидан ана шу тарбияни бериб боришимиз лозим.

Инсон қилмоқчи ёки эришмоқчи бўлган нарсага ўз ихтиёри билан, англаган ҳолда интилса, албатта, кутилган натижага эришади. Она табиатни асраш, тозалик, юртни обод қилишга ҳар бир одам чин дилдан ҳаракат қилса, шундагина кутилган натижа, юрт ободлигига, табиат мусаффолигига эриша оламиз. Табиати мусаффо, тозалик бор жойда эса касалликка ўрин қолмайди.

Халқимиз азал-азалдан табиатга алоҳида меҳр кўрсатиб келади. Дарахт экиш ва боғ яратиш ўзбекнинг қадим қадриятидир. Мазкур қадриятнинг бардавомлигини сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиз бўл-моғи даркор. Бундан ташқари, фарзандларимизда табиатга бўлган илк тасаввур ва меҳрни, табиат маҳсули бўлган ўсимлик, ҳайвонот оламини асраш, уларнинг атроф-муҳитни асраб-авайлашда бажариши лозим бўлган вазифаларини ўргатиб боришимиз зарур. Бу борада аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз керак.

Табиат - бебаҳо бойлик, у билан ҳаётимиз гўзал, турмушимиз фаровондир. Шу боис ҳам уни ҳамиша асраб-авайлайлик, мусаффолигини таъминлайлик. Бу бизнинг инсонийлик бурчимиз.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди