Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 02.10.2014

ИЗЛАНГАНГА ТОЛЕ ЁР

Бу касбнинг дилга яқинлиги меҳр чашмаларига ҳамоҳанг эканлигида. Бу касбнинг синоати эса машаққатнинг илдизларини суғорганлигидадир. Бу касб эгаларининг шижоати замирида тинимсиз меҳнат, касбига чексиз меҳр-муҳаббат мужассам.

Ҳали ёш бўлишига қарамай, ўз ишининг етук мутахассиси даражасига етишиб, изланишдан, билим беришдан завқ олаётган Нафисахонни кўриб унинг ғайратига, касбига бўлган садоқатига беихтиёр ҳавас қиласиз.

Асли Избоскан туманининг Чувама қишлоғида дунёга келган Нафисахон мактабни тамомлагач, 1999 йили Андижон қишлоқ хўжалик институтига ўқишга қабул қилинди. Ўзининг билимга чанқоқлиги, интилувчан ва изланувчанлиги билан устозлари эътиборини қозонган Нафиса Мамажонова бакалавр дипломини олгач, магистратурада таҳсил олди. Ўқишни муваффақиятли тамомлаб, у 2005 йилда ўзи таҳсил олган даргоҳда меҳнат фаолиятини бошлади.

Бугун у Андижон қишлоқ хўжалик институтининг "Ўсимликшунослик ва пахтачилик" кафедрасида ўзига таълим берган устозлари сафида катта илмий ходим-изланувчи сифатида фаолият юритмоқда. Ёш тадқиқотчи талабаларга дарс бериш билан бирга, илмий раҳбари, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Назиржон Ўразматов раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

- Талабанинг иқтидорини, очилмаган қирраларини сеза олиш, уни кашф қилиш ҳар бир ўқитувчидан катта масъулият ва билимдонликни талаб этади, - дейди ёш муаллима Нафиса Мамажонова. - Ана шундай масъулиятли соҳада ишлаш, ёш авлодга таълим-тарбия бериш мен учун улкан шараф.

Олийгоҳда ўтказиладиган турли тадбир ва семинарларда ташаббус кўрсатувчи, ташкилотчи ва фаол Нафисахон оилада ҳам бахтли бека, икки фарзанднинг меҳрибон онаси, севимли ёр, суюкли келиндир. Зеро, оилада чинакам бахт топа олган аёлгина жамиятда, ишида ҳақиқий фидойилик намунасини кўрсата олади. Шу маънода Нафисахон ҳам оиладан бахт топган аёллардан биридир.

Нафиса Мамажоанова изланишдан чарчамайди. Маҳорат билан дарс ўтиши, дарс жараёнида илғор усуллардан кенг фойдаланиши, ишга фидойилик билан ёндашиши, меҳнатсеварлиги, шунингдек, бир қатор илмий мақолалари билан талабалар, ҳамкасблари эътиборига тушган, уларнинг эътирофи ва ҳурматини қозона олган.

Ёшларга таълим беришдек масъулиятни елкасига олиб, унинг машаққатини бахт деб билаётган Нафиса Мамажонова сингари барча устозларни касб байрамлари билан муборабод этамиз.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди