Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 02.10.2014

ТАШКИЛОТЧИ ВА ТАШАББУСКОР ПСИХОЛОГ

Айни кунда ёш авлодга таълим-тарбия бериш борасидаги машаққатларни сабр-бардош, ирода билан енгиб келаётган, фидойилик билан меҳнат қилаётган устозлар жуда кўп. Ана шундайлардан бири Андижон машинасозлик институти қошидаги Бўстон академик лицейи психологи Ферузахон Казаковадир.

Ўз ишининг етук мутахассиси бўлган Ферузахон опа лицейда ўзининг ширинсўзлиги, меҳнатсеварлиги, ташаббускор ва жонкуярлиги билан ҳамкасблари, шогирдлари орасида юксак ҳурмат-эътибор қозонган. Ёнига ўқиш ёки бирор бир ҳаётий масалалар билан маслаҳат сўраб келувчи ўқувчилардан ўз ёрдамини асло аямайди.

Ферузахон Казакова лицейда ўтказиладиган ҳар қандай тадбирда ташкилотчилик қилади, фаол иштирок этади. Қолаверса, у ёшларнинг фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, келгуси ҳаётга тайёрлаш борасида мунтазам равишда турли тестлар, амалий машғулотлар ҳамда психологик суҳбатлар ўтказиб туради. Бунинг самараси ўлароқ, ўқувчиларнинг иқтидор қирралари, ўзларига бўлган ишонч ортиб бормоқда.

Доимий равишда изланиб, билим ва тажрибасини ошириб борувчи Ферузахон опа иш жараёнига янги психологик тестларни татбиқ этаётганлиги боис фаолияти самарали бўлмоқда.

- Ёшлар янгиликка қизиқувчан ва интилувчан бўлади, - дейди Ф. Казакова. - Шу боис таълим-тарбия жараёнида замонавий усуллардан унумли фойдаланиш уларнинг билимини ошириш, маънавий-руҳий ҳолатини яхшилашда ижобий натижалар беради.

Ишда ҳамкасбларига ибрат бўлаётган Феруза опанинг оиласига ҳам кўплар ҳавас қилади. Турмуш ўртоғи Бобуржон ҳам ўқитувчи. Улар ҳамжиҳатликда уч нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқдалар.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозимиз Феруза опани ва юритимиздаги барча устозларни байрам билан табриклаймиз. Ҳамиша шогирдлар ардоғида юришлик насиб этишини тилаймиз.

Мубина АБДУЛЛАЕВА, мазкур лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди