Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 02.10.2014

Сиз нима дейсиз?

ШИРИН ТУЮЛГАН ЁЛҒОН

Телефон жиринглайди...

Экранда намоён бўлган рақамга қараб кайфиятингиз тушади. Боришга ваъда берган эдингиз... Ёдингиздан кўтарилибди. Гўшакни кўтармасангиз яна бўлмайди. Осонгина касал бўлиб қолганингизни айтасиз. Ажабо, нега ёлғонни бунчалик кўп ишлатамиз. Гўёки усиз кунимиз ўтмайдигандек. Таажжуб ... кези келганда тўғри сўздан кўра, ёлғонга тез ишонамиз! У туфайли қанчадан-қанча инсонлар тақдири бузилади, кимларнинг-дир орасига низо тушади. Буларни биламизу, лекин шу ёлғондан воз кеча олмаймиз.

Ёлғон гапиришга шу даражада ўрганиб қоляпмизки, баъзан тап тортмай, "нима, биргина ёлғон билан осмон узилиб ерга тушармиди, ишим битди-ку, " дея ғурурланиб ҳам қўямиз. Энг аянчлиси эса бу каби ҳолатларга осонгина кўз юма қоламиз. Эҳтимол, бу ким учундир унчалик катта муаммо эмасдир. Лекин, ёлғоннинг ширин, фаровон ҳаётимизга раҳна солмаслигига ким кафолат бера олади? Бунга бепарволик билан қарасак, томчилардан денгиз пайдо бўлмасмикин? Сиз бунга нима дейсиз?

Ш. РАМАЗОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди