Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№43 дан: 23.10.2014

Муносабат

КОЛЛЕЖ ЛИБОСИ - МАЪНАВИЯТ БЕЛГИСИ

Либос инсоннинг кўрки, дид-фаросатининг ва албатта, маънавиятининг кўзгусидир.

Айниқса, бугунги кунда айрим ёшларимизнинг кийинишидаги нохуш кўринишлар киши дилини хира қилади.

Кўча-кўйда юрганимизда айрим йигит-қизларларнинг эгнига "илиб" олган либосларини кўриб энсамиз қотади. На ўзига ярашмаган, на миллийгимизга тўғри келмайдиган либосларни кийиб юришларида қандай мақсад борлигини тушуна олмаймиз. Менинг назаримда бу ёшларимизнинг "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолиши, хориж ёшларига кўр-кўрона тақлид қилишларидир. Биз бундай ҳолатларнинг олдини олишимиз, ёшларимизни ўзига мос, миллатимизга хос кийинишларини тарғиб қилишимиз лозим.

Бугун таълим даргоҳлари, хусусан, коллеж ўқувчилари учун махсус формалар жорий қилинганлиги ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бу аввало, ўқувчини атрофдагилардан, ўқитувчидан ажратиб туради, шу билан бирга, ўқувчилар орасидаги тенгликни сақлайди. Бу мувозанат эса, табиийки, таълим жараёнида ўқувчиларни ўқишдан, ўрганишдан чалғитмайди. Ўқувчи коллежга фақат билим олишга келганини дилдан ҳис этади.

Бир сўз билан айтганда, коллеж формаси ёшларимизда мини юбка, тор шим, енгсиз кофталар ёки миллийлигимизга хос бўлмаган либослар кийишга ружу қўйишларининг олдини олади. Коллеж либоси ўқувчилар орасидаги тенгликни сақлайди, айрим шароити оғир йигит-қизларда "Мен ўртоғим кийган ҳашамдор кийимни кия олмаяпман" деган тушунча пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Инсон ўзининг маънавий дунёсини ўзи яратади. У кийган либос эса унинг маданиятини, маънавиятини белгилайди. Ҳар ким ёшига, касб-корига мос либос кийса, юксак маънавият эгаси эканини намоён этади. Мана шу фикрни ёшлар онгиги сингдиришимиз, коллежга келаётган ўқувчилар албатта, коллеж либосида келишларини қатъий назоратга олиш керак. Ўқувчилар ўз либосларидан фахр туйғусини ҳис этсин.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА,

Андижон индустриал педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди