Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 30.10.2014

МАТБУОТ АНЖУМАН

Андижон вилояти сайлов комиссиясида сайловларга тайёргарлик, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълумки, шу йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Ана шу муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик доирасида бўлиб ўтган анжуман иштирокчилари вилоятда ташкил этилган 754 та сайлов участкалари, участка сайлов комиссиялари фаолиятини амалдаги қонунлар асосида ташкил этиш, фуқароларнинг сайловлар борасидаги билимларини, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайловларни очиқлик ва ошкоралик асосида ўтишини таъминлаш хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Шунингдек, тадбирда участка сайлов комиссияларининг оммавий аборот воситалари билан ҳамкорлиги, сиёсий партиялар матбуот хизматлари ишини жонлантириш, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, мазкур жараёнда ОАВларининг иштироки ва вазифалари муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир қатнашчилари томонидан муҳокама этилган масалалар, уларни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

З.РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди