Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 30.10.2014

Сервис хизмати

АНДИЖОНДА МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТИ

Бугунги кун талабига жавоб берадими?

Андижон гўзал табиати, меҳмондўст халқи, машҳур санъаткор ва ҳунармандлари билан ҳамма даврларда меҳмону сайёҳларни ўзига жалб этиб келган заминдир. Бугун ҳам ана шу заминда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналарининг ривожланиши, Мингтепа, Сарвонтепа сингари бир неча минг йиллик тарихга эга ёдгорликлар, Боғи Бобур, Ширмонбулоқ, Фозилмон ота каби ўнлаб гўзал маскан ва зиёратгоҳлар нафақат юртдошларимизда, балки кўплаб хорижликларда ҳам қизиқиш ва ҳавас уйғотмоқда. Шу боис ҳам Андижонга келувчи меҳмонлар, сайёҳлар салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

АНДИЖОН МЕҲМОНХОНАЛАРИ

Андижонга келаётган меҳмонлар қандай кутиб олинмоқда, уларга хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар етарлими? Меҳмонхоналарда хизмат сифати ва савияси қай даражада ташкил этилган? Ана шу саволлар бизни ва айниқса, меҳмонларни қизиқтириши табиий.

Айни кунда Андижон шаҳрида 18 та меҳмонхона фаолият юритмоқда. Улар: "Ҳамкор" меҳмонхонаси, "Vella Elegant", "Элита" , "Royal", "Плаза", "Афросиёб", "Олтин водий", "Андижон", "Спорт", "Тошкент", "Уют", "Камила-кларк", "Ором", "Монферан - классик", "Валишер - люкс", "Азиза Аслбек - люкс", "Ниҳол" каби меҳмонхоналардир. Ҳозирда шаҳримизда яна 2 та янги меҳмонхона қад ростламоқда.

Меҳмохоналарнинг аксарияти чиройли, замонавий тарзда, айримлари эса миллий меъморчилигимизга хос усулда қад ростлаган. Меҳмонларнинг яшаши ва кўнгилли дам олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Барча меҳмонхоналарда "люкс", "ярим-люкс" ва "апартамент" хоналар мавжуд бўлиб, улар мавжуд қулайликлари, нарх-навоси билан бир-биридан фарқ қилади. Мижозлар меҳмонхонага албатта, паспорт билан қўйилиши, меҳмонхонанинг ички тартибларига амал қилишлари қатъий белгилаб қўйилган.

ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛГАН?

Аксарият меҳмонхоналарда мижозлар учун қатор ўзига хос қулайликлар яратилган. Қуйидагилар эса кўпчилик меҳмонхоналарда деярли бир хил тарзда йўлга қўйилган. Яъни:

- хоналарнинг тоза, шинам ва озодалиги;

- хоналарга кондиционер ва музлатгич қўйилганлиги;

- барча хоналарда ички телефон алоқасининг мавжудлиги;

- хонадаги телевизорлар кабел ёки параболик антеннага уланганлиги;

- интернет алоқаси мавжудлиги (интернет Wi-Ғi);

- хоналарга 3 хил турдаги сочиқлар қўйилиши;

- кийимлар учун алоҳида гардеробнинг мавжудлиги;

- хоналарда иссиқ ва совуқ сувнинг мавжудлиги;

- доимий қўриқлаш хизматининг йўлга қўйилганлиги;

- стол тенниси, шахмат-шашка, компьютер ўйинлари ташкил этилганлиги;

- айримларида ёзги бассейнларнинг мавжудлиги;

- махсус манзарали овқатланиш жойлари;

- узлуксиз ишлайдиган барлар мавжудлиги;

- автомашиналар қўйиш жойларининг мавжудлиги ва назорат қилиниши;

- нонушта меҳмонхонанинг ўзида ташкил этилганлиги;

- айрим меҳмонхоналарда эса тансиқ ва ноёб таомлар билан безатилган махсус столларнинг мавжудлиги ва ҳоказо.

Шунингдек, аксарият меҳмонхоналарнинг веб-сайтлари яратилган. Унда меҳмонхона имкониятлари, яратилган шарт-шароитлар, бундан ташқари, вилоятимиздаги дам олиш масканлари, зиёратгоҳлар, ташкил этилган туристик йўналишлар ҳақида рус ва инглиз тилларида маълумотлар жойлаштирилган.

Барча меҳмонхоналарда нонушта соат 6.00 дан 10.00 гача белгиланган. Айрим меҳмонхоналарда мижоз ошхонадан ўзи ёқтирган овқатни танлаб истеъмол қилади. Баъзиларида эса фақат меҳмонхона тайёрлаган нонушта тортилади. Мижозлар тушлик ва кечки овқатни меҳмонхона ходимларига буюртма қилиб, бошқа ошхоналардан олиб келтиришлари мумкин. МДҲ ва бошқа хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларга миллийлигимизни акс эттирувчи хоналар ва миллий таомларимиз тавсия этилади.

МЕҲМОНХОНАЛАРНИНГ НАРХ-НАВОСИ

Шаҳримиздаги меҳмонхоналарда яшаш учун нарх-наво бир-биридан кескин фарқ қилмайди. Нарх бир сутка учун ўртача қуйидагича белгиланган:

"Люкс" хоналар - Ўзбекистон фуқаролари учун 120 000 сўм, чет мамлакат фуқаролари учун 150 000 сўм.

"Ярим-люкс" хоналар - Ўзбекистон фуқаролари учун 70 000 сўм, чет мамлакат фуқаролари учун 90 000 сўм.

"Ярим-люкс (икки ўринлик) хоналар - Ўзбекистон фуқаролари учун 50 000 сўм, чет мамлакат фуқаролари учун 65 000 сўм.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАДАНИЯТИ

Меҳмонхона хизматининг сифати ва савияси кўп жиҳатдан меҳмонхона хизматчиларининг билим савияси, малака ва тажрибасига боғлиқ. Шу маънода айтиш мумкинки, айни кунда соҳада етарли малакага эга мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Қатор меҳмонхоналар хизматчилари рус ва инглиз тилларида бемалол мулоқот қила олиши, муомала маданияти юқорилиги, хушмуомалалиги билан меҳмонларда яхши таассурот қолдирмоқда.

Кейинги йилларда меҳмонхоналарга ходимларни ишга қабул қилишда мехмонхона хизмати бўйича махсус билимга эга бўлган мутахассисларни танлаб олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки меҳмонлар Андижон ва андижонликлар ҳақида илк таассуротни айнан ана шу соҳа вакилларидан олиши табиий. Шу ўринда таъкидлаш керакки, соҳада самарали фаолият олиб борувчи етук мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бугунги кунда вилоятдаги ўнга яқин касб-ҳунар коллежларида туризм, меҳмонхона хизматини ташкил этиш йўналишларида мутахассислар тайёрланмоқда.

Андижонимизнинг тобора юксалиб бораётганлиги, қолаверса, туризмнинг ривожланиши туфайли шаҳримизга келувчилар сони ортиб бориши шубҳасиз. Бу эса меҳмонхоналарга бўлган талабни янада оширади. Шундай экан, янги-янги меҳмохоналар қуриш, меҳмонхона хизмати сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш кечиктириб бўлмас вазифалардан бири бўлиб қолади.

Дилшодбек АСҚАРОВ,

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди