Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА

 ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 30.10.2014

Сарҳисоб

ЛОЙИҲА САМАРАЛИ ЯКУНЛАНДИ

"Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан 2013 йил ноябрдан жорий йилнинг ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини ошириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" деб номланган лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасидаги барча ишлар ўз муддатида ва белгиланган тарзда бажарилди. Жумладан, бир йил давомида газетамизда "Соғлом ҳаёт - соғлом келажак" деб номланган 26 та махсус саҳифа чоп этилди. Уларда табиатни асраб-авайлаш, экологик мусаффоликни таъминлаш, тозаликка риоя этиш, сув ресурсларидан оқилона ва тежаб-тергаб фойдаланиш, покизаликка, соғлом турмуш тарзига амал қилиш мавзуларида 100 дан зиёд материаллар чиқарилди. Айниқса, мавжуд муаммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларни бартараф этиш юзасидан билдирилган фикрлар ўқувчиларимиз томонидан яхши кутиб олинганлиги ва турли муносабатлар билдирилганлиги мазкур лойиҳанинг аҳамияти ва зарурлигини кўрсатиб берди.

Фуқароларнинг тиббий билимларини бойитиш, тиббий кўрик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарари, гўдак парвариши юзасидан мутахассислар маслаҳати, шу билан бирга, вилоятимизнинг сув манбалари - асосий каналлари, сойлари, дарёлари ҳақидаги материаллар орқали ўқувчиларга кенг маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида вилоятдаги 10 та лицей ва касб-ҳунар коллежида она табиатни асраб-авайлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мавзуларида семинарлар ўтказилди. Ана шу семинарларда 1200 нафарга яқин ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этди, уларга буклетлар тарқатилди. Мутахассисларнинг қизиқарли маърузалари орқали иштирокчилар мавзулар юзасидан кенг маълумотлар олдилар, ўз билим ва тушунчаларини бойитиш имконига эга бўлдилар. Тадбирларда фаол қатнашган 100 нафар ўқувчига таҳририят томонидан эсдалик совғалар, адабиётлар тўплами берилди.

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида "Она табиатни асраб-авайлайлик", "Соғлом турмуш - юрт бойлиги" мавзуларида иншолар танлови ўтказилди. Танловнинг туман, шаҳар босқичларида кўплаб ўқувчилар иштирок этди. Энг яхши деб топилган иншолар танловнинг вилоят босқичида кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

Мухтасар айтганда, мазкур лойиҳа бўйича олиб борилган ишлар кўплаб юртдошларимизнинг, айниқса, газетамиз ёш муштарийларининг тиббий ва экологик саводхонлигини, маданиятини, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларини юксалтиришга хизмат қилди.

Таҳририятимиз лойиҳани амалга оширишда қизиқарли маълумотлар, мақолалар билан яқиндан ёрдам берган вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят бўлими ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассисларига, қатор тиббиёт муассасалар шифокорларига, шунингдек, лойиҳа доирасида чоп этилган материаллар бўйича ўз муносабат ва мулоҳазалари билан чиқишлар қилган муштарийларимизга миннатдорчилик билдиради.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,Сарҳисоб

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,лойиҳа раҳбари.

« орқага

 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА

 ОБ-ҲАВО

 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM

Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди